Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 10 июля 2017 г.

аспирин

🙈⏰💝😢Аспирин дориси нафақат оғриқ қолдирувчи, балки рўзғорда бекаларимизга асқотиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз. Марҳамат, улар билан танишинг!

🤗 Ҳуснбузарларни йўқотишга ёрдам беради
Аспирин дориси шамоллашни олиш хусусиятига эга бўлганлиги боис, юздаги ҳуснбузарларни камайтириб, терини тинчлантиради. Бунинг учун 2-3 та дона аспирин таблеткаси майдалаб, лимон соки билан аралаштиринг ва юзингизга суринг. Бир дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Бу суртмани қуёшга чиқишдан олдин суртиб чиқиш мумкин эмас.



😀 Юздаги тешикчаларни кичрайтиради
Тайёрланиши учун 5 дақиқа вақтингизни олувчи ушбу ниқоб юз терисидаги тешикчаларни кичрайтиради, силлиқлаштиради ва текислайди. Бунинг учун:
•  7 дона қобиқсиз аспирин таблеткаси;
•  3 қошиқ ёгурт ёки сметана;
•  1 қошиқ асал керак бўлади.
Ниқобни тайёрлаб юзингизга суринг, 3-5 дақиқадан кейин ювиб ташланг.


💆 Қазғоқларни бартараф этади
Қазғоқларни бартараф этиш учун 2 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир марта ювиш учун мўлжалланган шампунга қўшиб бошингизни ювинг.


🙂 Аспирин – эксфолиант (пилинг)
2-3 дона аспирин таблеткасини сувга аралаштириб танангизга яхшилаб суриб чиқинг, бироздан сўнг ювиб ташланг, тана териси майинлашади. Агар терингиз нозик бўлса бундай суртмани қўлламаганингиз маъқул, акс ҳолда қизартириб юбориши мумкин.


🏃 Оёқдаги қадоқларни кетказади.
7 дона аспирин таблеткасини майдалаб бир қошиқ лимон сокига аралаштиринг. Ҳосил бўлган массани пошнангизга қўйинг ва иссиқ ҳолатда ушлаб туринг. 10 дақиқадан сўнгра ювиб ташланг.


💁  Сочларни мустаҳкамлайди!
Аспирин ҳатто сочларни мустаҳкамлашда ҳам ёрдам беради. Бунинг учун бир пластинка аспиринни бир пиёла илиқ сувга аралаштиринг, хосил бўлган маскани бошингизни ювгандан кейин яхшилаб қўйиб чиқинг. 15 дақиқадан кейин ювиб ташлашингиз мумкин. Сочларингиз нафақат мустаҳкамланади, балки жилоланиб ялтирайди.

🌹 Атиргулларнинг умрини узайтиради!
Атиргуллар турган гулдонга бир дона аспиринни ташланг. Аспирин сувда бактерияларнинг кўпайишига йўл қўймайди.

Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿      🍒💞🍇                                                         @malhamuz      Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг! Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал ☺️🍒💞   @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий