Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 4 июля 2017 г.

панду-насихат

☺️🍒Бувижонлар доно насихатлари ҳамиша бизга дастур, қўлланма. Ёдга оламиз!


Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит
Халқимизда "Қари билганни пари билмас" деган нақл бор. Бу нақлга бефарқ бўлмаган, кўпни кўрган оналаримиз, оталаримиз маслаҳатларига қулоқ тутган ёшлар албатта, ҳаётда қоқилишмайди. Қуйида, шу маслаҳатлар жумласидан бўлган бувиларимиз ўгитларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 1⃣Эрингизга хушмуомала бўлинг. Мазангиз йўқ бўлса ҳам, унга билдирманг.


2⃣Ҳеч қачон эрингизга ота-онасини ёмонламанг. Улардан қандай воз кечса, вақт ўтиб сиздан ҳам шундай воз кечиши мумкин.

3⃣Овқатига эҳтиёт бўлинг. Қорни оч қолмасин. Қандай ишингиз ёки илтимосингиз бўлса ҳам, аввал қорнини тўйдириб, кейин айтинг.

4⃣Рўзғордаги камчиликларни айтиб юзига солманг. Эр-хотин қўш хўкиз. Қандай камчилик бўлмасин, биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Муаммоларни бир ўзига ташлаб қўйманг.

5⃣Ҳар қандай вазиятда ҳам мулойим бўлинг. Айниқса, эрингизни жаҳли чиқиб турган бўлса, сиз ҳақ эканлигингизни исботлашга ҳам уринманг, пастроқ келинг. Озгина вақт ўтиб, кейин сиз ҳақлигингизни тушунтирсангиз бўлади.

6⃣Эрингиз хафа бўлганда, сиз ёнида шод юрманг. Эрингизга ҳамдард бўлинг.

7⃣Гап талашиб қолган тақдирингизда ҳам уйингизга аразлаб кетманг. Ўзи кетар ёр-ёр... бўлиб, обрўйингизга путур етиб қолмасин.

8⃣Қизларингизга қаттиқроқ туринг. Уйни озода-саришта тутишга ўргатинг. Қиз бола бировнинг ҳасми. Улар узатилганда сизга фақат рахмат келтирсин.

9⃣Эрингиз фарзандаларингизни уришаётганда болаларни ёнини олманг. Ҳеч қачон болани кимдир тарбия қилаётганда бошқа биров қўшилмаслиги керак. Болани тарбиясини бузиб қўясиз.

1⃣0⃣Эр-хотин гап талашиб қолсангизлар, болаларни олдида эмас, бошқа уйда уларга билдирмай келишиб олинг. Болалар ота-онасига фақат ҳурматда бўлиши керак. Ҳеч қачон болалар олдида эрингизни беҳурмат қилманг.

1⃣1⃣Остонага қараб қўйинг. Қиз боласи бор уй ҳамманинг назарида бўлади.

1⃣2⃣Рўзғорга олиб келинган харажатларни дарҳол жойлаб қўйинг. Тухумларни аста ювиб, қуритиб кейин музлатгичга жойланг. Гурунч ва мошларни банкаларга солиб қўйинг. Гўштни эса овқатга соладиганингизни мўлжаллаб, бўлак-бўлакларга бўлиб қўйинг.

1⃣3⃣Манти-қасқоннинг ҳар бирига алоҳида чит газламадан қопча тикиб, жойлаб қўйинг.

1⃣4⃣Рўзғорга маҳсулотларни улгуржи олишга одатланинг.

1⃣5⃣Кечкурун эрингиз келганда уйни тозалашга киришманг. Ҳамма ишларингизни у уйга келгунча бажариб олинг.

1⃣6⃣Хонтахта атрофидаги кўрпача ва ёстиқларга қараб туринг. Иложи бўлса, кўрпачаларнинг устига сидирма ғилоф тикинг ва улар сал кир бўлса, ювиб, дазмоллаб яна қайта кўрпачаларга тутиб қўйинг. Шундай қилсангиз, ҳадеб кўрпачаларингизни авра астарини сўкиб, ювиб, қавитавермайсиз.

1⃣7⃣Хонтахта тагига газлама тўшаб қўйинг. Ҳар куни тўкилган нон ушоқларини шу газламани қоқиб тозалаб олаверасиз.

1⃣8⃣Ҳар куни кечки пайт эрингиз эртасига киядиган кийимларини тайёрлаб қўйинг. Айниқса, оёқ кийимини артиб, мойлаб қўйиш эсдан чиқмасин.

1⃣9⃣Меҳмон келганда доимо оёқ кийимларини артиб кейин тахлаб қўйишга одатланинг. Баъзилар тахлаб қўйдимку, бўлдида дейди. Йўқ, туфлиси ёки калиши лой бўлса, уни тахлаб қўйгандан нима наф?

2⃣0⃣Қизларингизга уйдаги чангларни артишига одатлантиринг .
Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿      🍒💞🍇                                                         @malhamuz      Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий