АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон
Қаҳрамони, Халқ шоири
* * *
Минг бор шукур айтса арзир,
Кимки
омон эмиш,
Яратганга ношукурлик
Жуда
ёмон эмиш.
Расулуллоҳ лутф айламиш
Саҳобаларга:
Ғазабини енголса ким
Чин
паҳлавон эмиш.
Бир-биридан қолишмайди
Одамзот
феъли,
Боз устига Иблиснинг ҳам
Шаҳди
ҳамон эмиш.
Яхшиликни билганга қил
Деган
гап ҳам бор,
Билмаганлар ёвузликка
Яқин
томон эмиш.
Комментариев нет:
Отправить комментарий