Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 20 июля 2017 г.

Зилола Ташиева

ЎРИКЛИСОЙ ИЛҲОМИ


Бу дилбар масканга – бетакрор Зоминга яна келиш, у туҳфа этган тоза туйғуларни, беғубор ҳаяжонларни шеърга солиш умиди ҳар биримизнинг қалбимизни оловлантирмоқда. Биз жонажон Зоминдан ана шундай ойдин йўл топиб уйга қайтдик, ёруғ ўй топиб ортга қайтдик.

ЎРИКЛИСОЙ ИЛҲОМИ
Қалбим қушларига қувончим қанот,
Зомин заминига қўймоқда қадам.
Бағрингда бахтлиман, битяпман баёт,
Ён дафтар қўлимда, дилкашим қалам.
Мусаффо осмонинг болиши узра
Заҳматкаш булутлар олганда ором.
Офтоб бўсасига интиқ қир-адир,
Шабнамда юз ювган майсанг дилором.
Қадим қасидадек қадрдон, қутлуғ
Сойларинг нафаси, шаршара саси.
Ҳар майса-гиёҳинг улуғдан-улуғ,
Шеър тинглар, мўътабар обу ҳавоси.
Улуғлар сиймоси сенда яширин,
Биздан-да бахтлироқ шу гулу райҳон.
Балки ҳув арчага шивирлаб сирин,
Дардини тўккандир Ҳамид Олимжон.
Шароф ота битган ашъорларини
Қўшиқ қилиб куйлар ҳув митти булбул.
Яна не буюклар дийдорларини
Қўмсаб, қучоғингга келган бу кўнгил.
Илҳом қанотида этяпман парвоз,
Ёшлик сурурига тўлган митти жон.
Не-не шоирларни кашф этган устоз –
Менга оқ йўл тила, Зомин, жонажон.
Зилола ТОШЕВА
Бухоро вилояти

Комментариев нет:

Отправить комментарий