Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 21 июля 2017 г.

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА ЯНГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ КОНЦЕПЦИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА ЯНГИ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ КОНЦЕПЦИЯСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

2017 йил 19 июль куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси концепцияси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчи асосий орган сифатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши масъул раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирок этди.


Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан қонун лойиҳалари ишлаб чиқилаётганда бевосита таъсир меъёрларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги бир неча маротаба қайд этилган. “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижроси доираси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Жаҳон тажрибаси ва МДҲ мамлакатлари, Сингапур, Япония, Корея, Европа тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, яхлитлигича давлат аппаратининг асосий принциплари, шаклланиш ва фаолият юритиш механизмлари янада яққолроқ акс этган “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонун давлат бошқарувининг асосий ҳужжатларидан бири саналади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Абдуҳакимов ўз тақдимотида қонун лойиҳаси хорижнинг илғор тажрибаси инобатга олиниб тайёрланаётгани, шу билан бирга, унга бир қатор қўшимчалар акс эттирилиши режалаштирилаётганини таъкидлади. Қайд этиш лозимки, ишлаб чиқилаётган Қонунда меритократия тушунчаси – ижтимоий келиб чиқиши ва молиявий даражасидан қатъи назар энг қобилиятли кишиларнинг раҳбарлик лавозимларини эгаллашларига асосланган бошқариш принципи жорий этилади.

Қонун лойиҳаси давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ташкилотнинг асосий принциплари ва давлат хизмати тизимининг фаолиятини тартибга солиш, давлат хизматчилари кадрлари таркибини шакллантириш, танлов асосида ёллаш, ўтказиш, фаолиятни баҳолаш, хизматдан бўшатиш масалалари, давлат хизматчиларининг ижтимоий ва пенсия таъминотини ҳисобга олган ҳолда, ҳалол ва фидокорона хизматни моддий ва номоддий шаклда рағбатлантириш механизмлари, шунингдек, хизмат этикаси ва коррупцияга қарши кураш масалаларини ҳам тартибга солишни кўзда тутади.

Мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқишнинг долзарблиги у 11 та вазирлик, 7 та давлат қўмитаси, 6 та агентлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги 3 та қўмита, 6 та Марказ, 7 та давлат инспекцияси, шунингдек, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари хизматчиларига бевосита дахлдорлиги билан эътирофга сазовордир.

Учрашувда иштирок этган экспертларнинг таъкидлашича, қонун концепцияси моҳияти ва мазмуни мамлакатни истиқболда ривожлантириш йўлида турган долзарб масалаларга жавоб беради ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга сезиларли ҳисса қўшиши мумкин. Амалга оширилаётган ўзгаришлар асносида мазкур қонун қабул қилинадиган бўлса, у давлат ва жамият муносабатларидаги тузилмавий ўзгаришлар катализаторига айланиши мумкин.

Давра суҳбати ишида иштирокчилар томонидан қонун лойиҳасида давлат хизматчилари фаолиятининг натижасини улар томонидан кўрсатилаётган давлат хизмати билан боғловчи самарадорликнинг асосий кўрсаткичларини (KPI) ўзида акс эттирувчи мезонни киритиш зарурлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги ПҚ-2960-сон қарори ижроси доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишга жойлаштириш, ишсиз фуқароларни касбга қайта ўқитиш ва уларни жамоат ишларига жалб этиш бўйича вазирлик бўлинмалари фаолиятини баҳолашда KPI элементлари татбиқ этилди.

Давра суҳбати давомида кун тартибида белгиланган барча масалалар бўйича конструктив мулоқот бўлиб ўтди....(Даракчи рўзномасидан олинди)
Сизлар билан доим босинг www.malham1uz.blogspot.com
🌹
🌿      🍒💞🍇                                                         @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий