Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 6 июля 2017 г.

акс уриш

🗣💞☺️😔😢 АТСА УРГАН ОДАМ ВА УНГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КИШИ НИМА ДЕБ ЗИКР ҚИЛАДИ?!


▪️Салим бин Убайд р.а дан ривоят қилинди.

➖У киши бир сафарда бир қовм билан бирга эди. Шу қовмдан бир киши атса урдида "Ассаламу алайкум" деди.

➖Шунда Солим бин Убайд: Сенга ва онангга ҳам салом бўлсин деди.

➖Атса урган одам нафсида ғазаблангандек бўлди. (онангга ҳам салом бўлсин деганига ғазаби келди)

➖ Солим бин Убайд айтдики: Албатта мен ҳеч нарса деганим йўқ. Фақатгина Пайғамбаримиз ﷺ айтган нарсани айтдим холос. Бир киши пайғамбаримиз ﷺ олдида атса урди кейин "Ассаламу алайкум" деди. Пайғамбаримиз ﷺ сенга ва онангга ҳам салом бўлсин дедилар. (зикрни ерида айтмагани учун шундай услубда рад қилдилар)


➖Сизлардан бирорталарингиз атса урса "Алҳамдулллаҳи Роббил аъламийн" десин дедилар. Ва унга жавоб қайтарадиган одам "Ярҳамукаллоҳ" (Аллоҳ сенга раҳмат марҳамат қилсин) десин. Ва атса урган одам "Яғфируллоҳу лана ва лакум" (бизни ва сизларни Аллоҳ кечирсин) десин дедилар.

(📚 Термизий ривояти)

▪️Шарҳ: Ким атса урса ривоятларда келган қуйидаги уч зикрдан бирини айтишлиги суннат бўлади.

1. Алҳамдулиллаҳ
2. Алҳамдулиллаҳи кулли ҳалин.
3. Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн.

▪️Бир киши атса уриб шу зикрлардан бирини айтса эшитган кишига "Ярҳамукаллоҳ" деб жавоб қайтаришлиги фарз (вожиб) бўлади. Айтмаса гуноҳкор бўлади.

▪️Атса урган одам эса унга жавобан "Яғфируллоҳу лана ва лакум" (бизни ва сизларни Аллоҳ кечирсин) ёки бошқа ривоятларда собит бўлган "яҳдикумуллоҳу ва юслиҳу баалакум" (Аллоҳ таало сизларни ҳидоят қилсин ва ҳолатларингизни тузатсин) дейди.

Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿      🍒💞🍇                                                         @malhamuz      Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий