СОЛИҲА АЁЛ
Оллоҳнинг Росули хабарин берган:
"Фонийда топасан обрў, қудрат, мол.
Дунёнинг матосин энг яхшисидир,
Эркакка берилган солиҳа аёл"!
Ҳадис ҳикматидан ғофил кимсалар,
"Аёл матоми?!"-деб, узатса савол.
Айт: "мақсадла топган неъмат сарасин,
Энг катта қисмидир солиҳа аёл"!
Удур сирларингни кўмгувчи қабр,
Удур инжиқлигинг кўтарган ҳаммол.
Удур аразинга қилгувчи сабр,
Удур сенга содиқ солиҳа аёл!
У бўлса қалбинг ҳам доим ҳотиржам,
У бўлса нафсинг ҳам топади завол.
У бўлса рўзғоринг бўлмағайдир кам,
У бўлса, бўлгани солиҳа аёл!
У сенга ҳамдарддир жафога қолсанг,
У сенга тиргакдир қаддинг бўлса дол.
У сенга кўмакчи ҳақни жар солсанг,
У сенга шижоат солиҳа аёл!
У шундай, кўрганда қувонар кўзинг,
Пардози эр учун, қад, чирой, жамол.
Иккита қилмайди бир айтган сўзинг,
"Лаббай"-дер оҳиста, солиҳа аёл!
Унинг мавжудлиги, ўзи бир ҳикмат,
Усиз дининг тўлиқ бўлиши маҳол.
Қолган ярми учун ўзинг қил ҳиммат,
Дийнингни ярмидир солиҳа аёл!
Номусинг сақлайди жонин бериб ҳам,
Ғаюрлигинг қилмас беҳуда увол.
Ҳимояси учун қонинг тўксанг кам,
Аллоҳ ҳадия этса солиҳа аёл!
Нопоклик сарҳади ундандир олис,
Бевафолик қилмас, ҳаттоки ҳаёл.
Аллоҳим Фирдавсинг насиб эт ҳолис,
Садоқатла юрса солиҳа аёл!
Ҳарорат қриқ беш (45°), маломат бисёр,
Лекин канда бўлмас ҳижобу рўмол.
Фармону зулмла тош отса ағёр,
Тушкунликка тушмас солиҳа аёл!
Ёрин ҳибс қилди, ҳаттоки қатл,
Оллоҳни риоя қилмади баттол.
Қийнади! Васфига ожиз эрур тил,
Лекин ҳеч синмади солиҳа аёл!
Бузуқ тузум ила қуриб зўр тузоқ,
Фахшу осийликни - "Ҳурлик"-дер дажжол.
"Роббимга қулдирман, азизман шу чоқ" -
-дея, алданмади солиҳа аёл!
У фарзандлар учун мадраса янглиғ,
Беради тарбия, таълиму, иқбол.
Жамиятни буркар зиё-ю ёруғ,
Мафкура тарқатса солиҳа аёл!
Ожизга мурувват, жангчига қувват,
Беради, лек эмас на ХОН на қирол.
Унинг далдасила қурилар давлат,
Бошқармаса ҳамки солиҳа аёл!
Қанча зулм кўрсин, Ҳақ йўлдан тоймас,
Шаштидан қайтариш кўп амри маҳол.
Борин фидо қилар, лек ўзи боймас,
Роббидан умидвор солиҳа аёл!
Иймонда собитдир, бордир ақида,
Тебранмас, ҳар қаён эсса ҳам шамол.
Яшнаса обида, сўлса шахида,
Икки дунёда бахтли солиҳа аёл!
У тавозеъ қилса, чорасиз билма,
Синдирма! Қабул қил қовурға мисол!
Тирноқдан кир излаб бағрини тилма,
Сенга омонатдир, солиҳа аёл!
Сенга ботинса гар, осийга йўйма,
Арисига чида егинг келса бол.
Ҳатоларин кўриб унитиб қўйма,
Сенга қилган фазлин солиҳа аёл!
Васфинг унутмагай доим зокира,
Муҳаббати сўнмас, нураб бўлгин чол.
Жаннатда сен учун яна бокира,
бўлар абадий Ҳур, солиҳа аёл!
Оллоҳнинг Росули хабарин берган:
"Фонийда топасан обрў, қудрат, мол.
Дунёнинг матосин энг яхшисидир,
Эркакка берилган солиҳа аёл"!
Ҳадис ҳикматидан ғофил кимсалар,
"Аёл матоми?!"-деб, узатса савол.
Айт: "мақсадла топган неъмат сарасин,
Энг катта қисмидир солиҳа аёл"!
Удур сирларингни кўмгувчи қабр,
Удур инжиқлигинг кўтарган ҳаммол.
Удур аразинга қилгувчи сабр,
Удур сенга содиқ солиҳа аёл!
У бўлса қалбинг ҳам доим ҳотиржам,
У бўлса нафсинг ҳам топади завол.
У бўлса рўзғоринг бўлмағайдир кам,
У бўлса, бўлгани солиҳа аёл!
У сенга ҳамдарддир жафога қолсанг,
У сенга тиргакдир қаддинг бўлса дол.
У сенга кўмакчи ҳақни жар солсанг,
У сенга шижоат солиҳа аёл!
У шундай, кўрганда қувонар кўзинг,
Пардози эр учун, қад, чирой, жамол.
Иккита қилмайди бир айтган сўзинг,
"Лаббай"-дер оҳиста, солиҳа аёл!
Унинг мавжудлиги, ўзи бир ҳикмат,
Усиз дининг тўлиқ бўлиши маҳол.
Қолган ярми учун ўзинг қил ҳиммат,
Дийнингни ярмидир солиҳа аёл!
Номусинг сақлайди жонин бериб ҳам,
Ғаюрлигинг қилмас беҳуда увол.
Ҳимояси учун қонинг тўксанг кам,
Аллоҳ ҳадия этса солиҳа аёл!
Нопоклик сарҳади ундандир олис,
Бевафолик қилмас, ҳаттоки ҳаёл.
Аллоҳим Фирдавсинг насиб эт ҳолис,
Садоқатла юрса солиҳа аёл!
Ҳарорат қриқ беш (45°), маломат бисёр,
Лекин канда бўлмас ҳижобу рўмол.
Фармону зулмла тош отса ағёр,
Тушкунликка тушмас солиҳа аёл!
Ёрин ҳибс қилди, ҳаттоки қатл,
Оллоҳни риоя қилмади баттол.
Қийнади! Васфига ожиз эрур тил,
Лекин ҳеч синмади солиҳа аёл!
Бузуқ тузум ила қуриб зўр тузоқ,
Фахшу осийликни - "Ҳурлик"-дер дажжол.
"Роббимга қулдирман, азизман шу чоқ" -
-дея, алданмади солиҳа аёл!
У фарзандлар учун мадраса янглиғ,
Беради тарбия, таълиму, иқбол.
Жамиятни буркар зиё-ю ёруғ,
Мафкура тарқатса солиҳа аёл!
Ожизга мурувват, жангчига қувват,
Беради, лек эмас на ХОН на қирол.
Унинг далдасила қурилар давлат,
Бошқармаса ҳамки солиҳа аёл!
Қанча зулм кўрсин, Ҳақ йўлдан тоймас,
Шаштидан қайтариш кўп амри маҳол.
Борин фидо қилар, лек ўзи боймас,
Роббидан умидвор солиҳа аёл!
Иймонда собитдир, бордир ақида,
Тебранмас, ҳар қаён эсса ҳам шамол.
Яшнаса обида, сўлса шахида,
Икки дунёда бахтли солиҳа аёл!
У тавозеъ қилса, чорасиз билма,
Синдирма! Қабул қил қовурға мисол!
Тирноқдан кир излаб бағрини тилма,
Сенга омонатдир, солиҳа аёл!
Сенга ботинса гар, осийга йўйма,
Арисига чида егинг келса бол.
Ҳатоларин кўриб унитиб қўйма,
Сенга қилган фазлин солиҳа аёл!
Васфинг унутмагай доим зокира,
Муҳаббати сўнмас, нураб бўлгин чол.
Жаннатда сен учун яна бокира,
бўлар абадий Ҳур, солиҳа аёл!
Комментариев нет:
Отправить комментарий