Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 9 июля 2017 г.

дўст танлаш


☺️💞🍐Хазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ  “Анворул хикмат” асарларида дўст танлаш хақида қимматли маслахатлар берганлар:
- Агар бирон кишининг кўнглида сенга нисбатан хайрихохлик ёки душманлик бор-йўқлигини билишни истасанг, кўнглингга назар сол - унга нисбатан хайрихохлик борми ёки душманлик? Шунга қараб хулоса чиқариб олавер.
- Мехрибон дўст тўғри йўлдан, эзгулик йўлидан адашиб, итоатсизлик ва гунох сўқмоғига қадам қўйганингда сени тўғри
йўлга бошлаш учун жон чекади, бу ишни ўзининг мажбурияти деб билади.
- Айбсиз дўст қидирган кишининг дўсти кам бўлади. Дўстнинг хар бир хатосини таъна қилаверадиган одамнинг эса душмани кўпаяди. Дўсти бирон-бир фойдани қўлга киритганда ўзидан кўра мени афзал кўради, деб кутган киши хамиша изтиробда яшайди.
- Самимий дўст айбингни кўрганда уни очишга интилмайди, ютуқ-фазилатларингни эшитганда ўн баравар ошириб кўрсатади, сенга қилган илтифотини юрагида сақлайди, сендан кўрган фойдасини эса унутмайди, у билан муносабатда хатога йўл қўйсанг, жахли чиқмайди, кечирим сўрасанг, авф этади.
- Энг катта жохил дўстлик ва биродарлик мажбуриятларини, қоидаларини бажармаслиги сабабли дўстида нафрат хиси пайдо қиладиган кишидир.
- Дўстинг душманинг билан гаплашиб турганини кўрсанг, хафа бўлма. Агар у чин дўст бўлса, сенга зарар етказишига йўл қўймайди. Агар у вафосиз дўст бўлса, бунга хам ачинма, бунақа одам душманинг билан ошна бўлгани яхши.
- Оғзи шалоқ, хаммадан норози юрадиган ва ўзини ёмон тутадиган кишига хамма душман. Ёлғон гапирмайдиган, сўзида турадиган ва бировнинг дилини оғритмайдиган кишига эса хамма дўст.
  Сизлар билан доим босинг www.malham1uz.blogspot.com
🌹
🌿      🍒💞                                                         @malhamuz   Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий