Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 3 марта 2016 г.

нейродермит

                             НЕЙРОДЕРМИТ
Сурункали хасталик ҳисобланган нейродермитда асосан бадан қичишиб,айрим жойлар териси қалинлашади ва қизаради.
    Касалликка марказий ва вегетатив нерв тизими,ҳазм аъзолари хасталиклари,организмда углевод ва ёғ алмашинуви бузилиши,эндокрин тизими яхши ишламаслиги сабаб бўлади. Нейродермит баҳор қиш ойларида ва киши асабийлашганда кучаяди.

   Парҳез тутиш даволанишнинг муҳим шартларидан бири.Шу билан бирга дермотолог-  нинг белгиланган муолажасини тўлиқ бажариш керак.
                      САБАБИНИ  АНИҚЛАШ  МУҲИМ
Нейродермит нерв тизимидаги ўзгаришлардан келиб чиқса-да,унинг ривожланишига туртки берувчи яна бир қатор омиллар мавжуд.Масалан:
·         нотўғри овқатланиш;
·         интоксикация (захарланиш)

·         моддалар алмашинуви бузилиши;
·         эндокрин касалликлар;
·         дисбактериоз;
·         гижжалар;
·         инфекциялар;
·         аллергик хасталиклар;
·         уй ҳайвонлари жуни ва патининг инсон организмига салбий таъсири.
Касаллик инсон ҳаётига ҳавф солмаса-да,уни вақтида даволамаслик қийинчилик туғдиради.
                 ДАВО  УСУЛЛАРИ  ТУРЛИЧА
Нейродермитинни даволашда игнатерапия,шунингдек,гирудитерапия,яъни зулук билан даволаш ҳам ёрдам беради.
    Тинчлантирувчи,аллергияга қарши дори-дармон ва витамин терапияси курси нейродер-  митнинг даво муолажасига киради.
   Врач билан маслаҳатлашган ҳолда халқ табобати усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин:
·         қариқиз (лопух) ёки карам баргларини ёғоч болға билан яхшилаб эзиб,музлаткичда бир сутка сақланг.Кейин терининг зараланган соҳасига компресс қилинг;
·         нейродермитда азият чекаётган эркакларга қизилмия (солодка) илдизидан фойдаланиш тавсия этилади.1 ошқошиқ илдиз 1 стакан қайнаган сувга солинади ва 20 дақиқа сув ҳаммомига қўйилади.Совугач,сузиб,кунига 2 маҳал ярим стакандан ичилади.

Нейродермитнинг илк аломатлари пайдо бўлганда дермотолог шифокорга учраб, унинг тавсияларига кўра қунт билан муолажа қилинса,касаллик ривожланиб кетишининг олди олинади.

1 комментарий: