Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 15 марта 2016 г.

ичувчига

ИЧУВЧИГА  _Ғани МАЖИД

Сен эркаксан, наҳот, бурчинг билмасанг?!
Лойга ботиб, наҳот, парво қилмасанг?!
Ўз фарзандинг назарингга илмасанг,
Демак, инсон эмасдирсан, ичувчи.


Юрагингни чулғаб олган хис, туйғу,
Шайтонийдир, ҳайвонийдир, у қайғу
Йўқми сенда инсонларча бир орзу?
Демак, инсон эмасдирсан, ичувчи.

Кўрмисанки кўрмаяпсан болангни,
Тополмайсан қайта ота-онангни,
Тес қарайди кўрса ҳар кас қорангни,
Демак, инсон эмасдирсан, ичувчи.

Не қилишни билмай йиғлар аёлинг,
Сенинг эса ичкиликда хаёлинг,
Барбод бўлар тушунсангчи ҳаётинг,
Демак, инсон эмасдирсан, ичувчи.

Кундан кунга ботқоқларга ботяпсан,
Виждонингни бир ароққа сотяпсан,
Юз насиҳат қилса яна “отяпсан”,
Демак, инсон эмасдирсан, ичувчи.

Одам каби фақат шаклинг бор холос,
Чин инсонга ўхшамайсан сен эй “мос”,
Битта баҳо сенга эшит, гапим рост,
Демак, инсон эмасдирсан, ичувчи.

Биласанми виждон нима дунёда?
Иккинчи бор келмас инсон дунёга,
Қилмишларинг ўлимдан ҳам зиёда,

Демак, инсон эмасдирсан, ичувчи.

Комментариев нет:

Отправить комментарий