НАВРЎЗБОЙ
(Ўзбекистон
Қаҳрамони,
Италия
қаҳрамони,
Ўзбекистон Халқ шоири
Ҳурматли устоз
Абдулла
Орипов
жанобларига
Байрам
ҳазил..табриги)
Олам..жаҳонга
бериб,
Оқаётир мавж
уриб,
жўшқин дарё,
тошқин сой!
Кундуз қуёш
қиздирар,
тунда порлар
тўлин ой,
Бу ҳаммаси баҳорнинг
хабарчиси
хой..наҳой,
Келаётир
безаниб,
Ўлкамизга
Наврўзой,
Абдулла акамиз
ҳам
асли экан
Наврўзбой!
Ушбу кунда
туғилган
зотлар бўлар
камдан..кам,
Ажаб, таваллуд
топиб,
қолган экан
бу акам!
Ёр..у, дўстлар
барчаси
бугун бунда
жамул..жамъ,
Ҳар бир ишимизга
ҳам
Парвардигор
бош ҳакам,
Келаётир безаниб,
Ўлкамизга
Наврўзой,
Абдулла акамиз
ҳам
асли экан
Наврўзбой!
Бундай бахт..у,
саодат
барчага ҳам
берилмас,
Ҳеч кимса ҳам
Сиз каби
яйраб..яшнаб,
керилмас!
Тахт..у, бахтли
бўлиб,
балки узоқ турилмас,
Иззат..у,
ҳурматлар ҳам
чунон ортиқ
кўрилмас,
Келаётир
безаниб,
Ўлкамизга
Наврўзой,
Абдулла акамиз ҳам
асли экан
Наврўзбой!
Етмиш беш ёш
эҳтимол,
нақ
саксоннинг ўзидир,
Ориф отанинг
балки
алдаб
айтган сўзидир!
Бу
ота..момоларнинг
ёниб турган
кўзидир,
О л л о ҳ
у таолонинг
энг порлоқ юлдузидир,
Келаётир
безаниб,
Ўлкамизга
Наврўзой,
Абдулла акамиз
ҳам
асли экан
Наврўзбой!
Қутлуғ,
муборак бўлсин
қўшалоқ
байрамингиз,
Қалбингиздан
бадарға
кетсин
дард..у, ғамингиз!
Тун..у, кунлар чарақлаб
турсин кенг
оламингиз,
Чархланиб
ҳамиша
ишласин
қаламингиз,
Келаётир
безаниб,
Ўлкамизга
Наврўзой,
Абдулла акамиз
ҳам
асли экан
Наврўзбой!
Олам аҳли
таниган
алломаи жаҳонсиз,
Мана бугун
тўрида
нуроний
отаҳонсиз!
Шеъриятнинг
султони,
азиз, буюк
ҳоқонсиз,
Оллоҳ азиз айлаган,
энг мукаррам
инсонсиз,
Келаётир
безаниб,
Ўлкамизга
Наврўзой,
Абдулла акамиз
ҳам
асли экан Наврўзбой!
Бугун барча
таъзимда,
ҳизматингизга ҳозир,
Ўзингиз
шаҳаншоҳсиз,
ҳожи аямиз
вазир!
Шогирдлар,
муштарийлар
ҳаммалари
ҳам нозир,
Суҳайлий ҳам
Сиз учун
таъзимлар
қилса..арзир,
Келаётир безаниб,
Ўлкамизга
Наврўзой,
Абдулла акамиз
ҳам
асли экан
Наврўзбой!
......................
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон
Комментариев нет:
Отправить комментарий