Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 17 марта 2016 г.

Охунов Қиличбек

                                ДИЛ  ХАСТАМАН  Охунов Қиличбек
Эй дўстларим,бугун мен дил хастаман
Сирларимни очишга во бастаман
Гўзал малак,банд этди,ақлу хушим
Излагани,ҳар кун камарбастаман.

Боғландими қалбига,бу қалб қушим
Минг ўйланай,кетмоқда ақлу-хушим.
Англолмайман бу ўнгимми,ё тушим

Ишқ қўлига тушдимми,ё астаман.

Девонаий Мажнун мисол кезаман
На аёзни,на оташни сезаман.
Бу кетишда бу оламдан безаман
Тоғдаманми,билмайман ё пастдаман.

Бу кун кел,эй қуёш,ҳам ёрқин ойим
Эй менинг,шўх оқар тип-тиниқ сойим.
Қиличбек ёнида қолгин сен доим
Ғунча янглиғ беғубор норастаман.





Комментариев нет:

Отправить комментарий