ҒАНИ Мажид .ТЎРТЛИКЛАР
Ҳеч бир иш билгилки ҳаммага
ёқмас,
Дер бири бундоғу бири
бундоқмас.
Сенинг ишинг сендан яхши
билар йўқ.
Бил ҳеч ким сен билган
томондан боқмас.
* * *
Не иш қилсанг ўзгалар хато
топади,
Фақат дўстлар билгилки айбинг
ёпади,
Кўп эҳтиёт бўлгил сен
кўринмас
душман,
Билдирмай аламлар ўтин ёқади.
* * *
Ҳеч нарса йўқ яхши сўздан
афзалроқ,
Ёмон сўз қимматга тушади
мутлоқ.
Жуда “саҳийда” баъзи одамлар,
Қимматила сийлар ўзгани
кўпроқ.
* * *
Қиз йигитни рад этди мутлоқ,
Билдирмайин қалбин, аслини,
Тунлар ўйлаб чиқди у бироқ,
Қумсаб ўша йигит васлини.
* * *
Алдоқчи орзу-ю, ёлғон хаёлни,
Аслида ўйлаб топган ўзимман.
Ҳақиқий режа-ю, асил ҳаётни,
Менга топиб берган ўзингсан.
* * *
Йўл кўрсатди кўрсаткич бармоқ,
Иш бажарди ўнта бармоқ тенг.
Ноилож бу ишга қўшилган,
Чимчилоқни кесдилар қаранг.
* * *
Ҳикматли сўзларни айтгувчилар
кўп,
Амал қилмоқ жуда мушкулдир
аммо.
Фикрнинг эгаси удир ҳаётда,
Айтганин амалда қилса бехато.
* * *
Миллатнинг энг
муҳим бойлиги,
Халқ маънавий
қиёфасидир.
Инсонларнинг энг
чиройлиги,
Қалби гўзал ҳам
тозасидир.
* * *
Аъзоларнинг гўзал
ҳулқлари,
Жамоани гўзал
қилади.
Битта нодон бўлса
даврада,
Бир кун давра
расво бўлади.
* * *
Гўзал аҳлоқ ҳоким
бўлса гар,
Жамият ҳам бўлади
гўзал,
Маънавият бутун
элатнинг,
Аҳлоқини этиб
қўяр хал.
* * *
Даврада ҳоким
бўлган фикрга,
Сенинг фикринг
агар туша олса мос,
Парво қилма асло
икир-чикирга,
Бу даврани доим
айлагин эъзоз.
* * *
Ҳеч кимга маъқул
бўлмаса сўзинг,
Тафтиш қилиб
кўргин сен ўзинг ўзинг,
Ҳаёт ойнасига бир
боқиб кўргин,
Қандай экан
билгин маънавий юзинг.
* * *
Бир кунда канчалаб суз айтар одам,
Сизга хам айтарлар
сиздан эмас кам.
Энг яхши гап удир агар билсангиз,
Ёддан хеч чикмайди юз йил утса хам.
* * *
Нотўғри сўз ёзсанг ўчириш мумкин,
Ўчирилмаса гар йиртасан секин.
Лекин айтган сўзинг дилга ёзилар,
Уни ўчиролмас дунёда ҳеч ким.
* * *
Сўз ўқдир,
билсангиз,тил эса камон,
Оғиздан чиққан
сўз қайтмас ҳеч қачон.
Сиз ўқни отишдан
аввало ўйланг,
Сўзнинг жароҳати
ўқдан-да ёмон.
* * *
Қайси хонадонда
бақирса аёл,
Оила тинчлиги
бўлибди увол.
Тинчлик-хотиржамлик
йўқдир у уйда,
Муқаддас оила
топади завол.
* * *
Тўғри гапинг
туққанга ҳам ёқмайди дер,
Ёлғон гапинг
бошинг омон сақлайди, дер,
Хўп десанг гар
ҳамма сени мақтайди дер,
Мақтов олган
тўғри сўзли қай бир инсон.
* * *
Менинг
қандайлигим айтолмас юзим,
Чалғитиши мумкин
ҳаттоки сўзим.
Ҳақиқий кимлигим
билмоқчи бўлган
Китобим ўқисин у
асли ўзим.
* * *
Топган
бойликларим қилмайди вафо,
Мен ўтгач ўзгага
бўлар ошино.
Умидим бир фақат
ёзганларимдан,
Мени олиб ўтар не
йиллар аро.
* * *
Хиротни безамиш
Навоий ҳазрат,
Бобир Хиндни
қилди гўзал мамлакат.
Андижонни ҳатто
безаб турибди,
Бобир шеърларида
унга муҳаббат.
* * *
Топиб бўлмас асло
истаб иззатни,
Ўз қонуни бор
ихлос, ҳурматни.
Ихлосга эришгай
хокисор инсон,
Инсонда туғдириб
зўр муҳаббатни.
Комментариев нет:
Отправить комментарий