Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 29 марта 2016 г.

Ғани МАЖИД

БАХТ  ВА  ОМАТ


Бошига тушмай туриб,
Юрар не орзу қилиб,
Эл айтади хўп билиб:
Сиҳатлик катта бахтдир,
Тинчлик эса омаддир.


Қанча-қанча ногирон,
Тузалолмас ҳеч қачон,
Билар оқил ҳар инсон,
Сиҳатлик катта бахтдир,
Тинчлик эса омаддир.

Кўп жойда жангу-жадал,
Ўн йилларки бўлмас ҳал,
Оёқ остида ажал,
Сиҳатлик катта бахтдир,
Тинчлик эса омаддир.

Бир жойинг кесиб олсанг,
Шодлик ҳам сиғмас билсанг,
Биласан доно бўлсанг,
Сиҳатлик катта бахтдир,
Тинчлик эса омаддир.

Ҳар кун сиҳат ғамин е,
Юртда тинчлик бўлсин де,
Бу энг оддий алифбе,
Сиҳатлик катта бахтдир,
Тинчлик эса омаддир.

Ўткинчидир бойликлар,
Сиҳатсиз ошинг заҳар,
Татирми тинчликсиз гар,
Сиҳатлик катта бахтдир,
Тинчлик эса омаддир.

Уруш бўлган жойларда,
Ҳатто катта бойларда,
Қолар бойлик қайларда,
Сиҳатлик катта бахтдир,
Тинчлик эса омаддир.

Тинчлик тиланг дунёга,
Соғликни ҳар дуода,
Денг орзу, муддаода,
Сиҳатлик катта бахтдир,

Тинчлик эса омаддир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий