СУМАЛАК
этурсан жам,
сумалак,
Тонг отгунча
қайнайсан,
бўлиб малҳам,
сумалак!
Оҳанрабо сеҳрингга
ҳар ким бўлар
маҳлиё,
Атрофингда гиргиттон
юзлаб одам,
сумалак!
Ўйин, кулгу тонггача,
шодликлар ҳам бир жаҳон,
Кўзлар уйқу ғамидан
бўлмайди нам,
сумалак!
Навбаҳорнинг элчиси,
кўкламнинг
хабарчиси,
Оллоҳ сени инсонга
этган карам,
сумалак!
Катта тўю базмдек
дош қозонлар
осилган,
Кампирлар ҳам
тўйингда
бўлар санам, сумалак!
Гар тановул қилса
ким,
беқиёсдир
лаззатинг,
Етмиш икки таомдек,
бергайсан таъм,
сумалак!
Эмиш биби Фотима
тошлар солиб
қозонга,
Таом қилиб пиширди,
атаб шолғом,
сумалак!
Ҳислатларинг
таърифлаб,
Суҳайлий ғазал ёзди,
Ҳар наврўзда кўрамиз
сени баҳам,
сумалак!
.......................
С У Ҳ
А Й Л И Й
(Қоражон
ҚОДИРОВ)
Ў з б
е к и с т о н
Комментариев нет:
Отправить комментарий