Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 29 августа 2015 г.

tabrik

Табрикнома
Ассалому алайкум хурматли дўстлар,опа-сингилллар,отахону-онахонлар!
Мен бирчангизни кириб келаётган 1 сентябр Мустақиллик бай-рами ила муборакбод этаман
. Она ватанимизнинг мустакиллиги абадий бўлсин!
Миллий истиклолимиз мангу яшасин!
Османимиз мусаффо халқимизнинг турмуши фаровон бўлсин,авлодларимиз баркамол,юрт элимиз тинг ва осойишта бўлсин!
Аввало сизларга ОЛЛОХимдан сихат- саломатлик,тинч-тотувлик тилаб қоламан деб сизларга хурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров


                         Мустақиллик халқимга
                        берди эркин, ҳур ҳаёт,
Юксакка учмоқ учун
                       ва берди учқур қанот.
                         Бундай ҳур замонларни
                      орзу қилган боболар,
Насиб этди бизларга,

                   қалбларга куч, нажот.

tabrik

Ассалому-алайкум азизи юртдошлар ва замондошлар!
Сизларни келаётган улуғ аём МУСТАҚИЛЛИК куни билан чин дилдан қутлайман!
Барчангизга соғлиқ ва чоғлиқ ёр бўлсин.Ғани Мажид


Шоир Машрабингни дорга осганда
Чўлпон Қодирийни зулмат босганда
Шох Боббур хижронда йиғлаб ёзганда
Сир-Амудан оқди Ўзбегим қони

Тарихи армонли Ўзбекистоним

пятница, 31 июля 2015 г.

қўшним Азизбек Шокирбек ўғлининг хотирасига

                                                                          АЗИЗБЕК ФОЖИАСИ

                                                                          Бу оламда жуда кўп
                                                                          можаро..ю, жанжаллар,
                                                                          Жанжал, можаролардан
                                                                          кўплар топар ажаллар!
                                                                          Шундай можаролардан
                                                                           бири бўлиб ўтди..ёв,
                                                                          Унинг  а з а , мотами 
                                                                          Кенг оламни тутди..ёв!
                                                                          Уч ой аввал отаси
                                                                          Шокиржон ўлган эди,
                                                                          О и л а г а  мусибат
                                                                          ва мотам тўлган эди!
                                                                          Ўғли Азизбек энди
                                                                          навқирон йигит бўлиб,
                                                                          В о я г а  етган эди
                                                                          куч ва қувватга тўлиб.
                                                                          Паризодхон  а я с и
                                                                           уйлантирмоқчи эди,
                                                                          Муносиб бир қиз топиб,
                                                                           келин қилмоқчи эди!

четверг, 16 июля 2015 г.

tabrik

                                   Рамазон табриги

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илоҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Валиллоҳил ҳамд!
Ассалому-алайкум қадирли, ,отахону-онахонлар ва опа-сингиллар , ака -укалар ,ахли ислом художўй ёру-дўстлар !
Мен барчангизни кириб келаётган ийди рамозон  билан муборакбод этаман..
Бу ойда  мен ўзимда ва барча мўминларда ҳосил бўлишини ва гуноҳларимиз кечирилишини ва имон билан ўтганларимизни бу ой шарофатила ҳақ раҳматидан мангу баҳраманд бўлишларини буюк Аллоҳдан тилаб қоламан деб сизларга ҳурмат ва эхтиром ила  халқ табиби Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
      Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва баракотуҳ


           Оллоҳга шукрларким,
                         Озод, ҳур замон бугун,
          Қувончлардан яйрайди
                         Мўмин..мусулмон бугун!
         Энг бахтиёр инсонлар
                         Ғоят соғ..омон бугун,
         Замонларнинг замони
                        Энг дорулламон бугун!
        Тонг чоғи минорлардан
                         Айтилур азон бугун,
         Мусулмон оламида
                         Ийди рамазон бугун! 


понедельник, 6 июля 2015 г.

Авлиёлар юртига саёхат (4 давоми)

              Авлиёлар юртига саёхат (4 давоми)
     Ассалому-алайкум хурматли дўстлар!
Эй дўстларим, билсангиз,-поёни йўқ бу олам,
              Ҳар қаерга борсангиз,турли-.туман лиқ одам.
Олам кезиб юрмоқлик..барчага насиб этсин,
              Бир жойда турғун бўлмай, юрмоқ керак дамо-дам!


Ўз она қишлоғига қайтиб, у таълим бера бошлади ва масжид-ҳатййба ичида имом сифатида хизмат қилган.. 1954-1996 йилда у Имом масжиди Истанбул "Исмоил Оға" имом лавозимини эгаллайди, ......
1996 Имомликдан пенсияга чиқадилар
Бу улуғ зот 1992  йилда Бухорага ташриф буюрадилар ва Имом Бухорий қабрларин зиёрат қилиб кетадилар
Иккинчи бор 2003 йилда Самарқанд ва Бухорага яна ташриб юбриб улуғ дунёдан ўтган зотларимизни жумладан Имом ал Бухарийни зиёрат этадилар.
2005 йилда  бу буюк зот Хиндистонга ташриф буюрадилар ва имом Раббани Ахмедель Ферулис-Серхенде хазратларини зиёратига  борадилар

четверг, 2 июля 2015 г.

Абдулла ОРИПОВ,

Абдулла ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири
АПРЕЛЬ ШЕЪРЛАРИ

ИНСОН ҒУРУРИ
Йигитнинг уйида тинчи йўқ зарра,
Сен эса ўқийсан унга йўл-йўриқ.
Файласуф, миянгни ишлат бир карра,
Уни тергамоққа асло ҳаққинг йўқ.
Темир қоидангга риоя айлаб,
Сенга ҳам берайин майли бир савол:
– Нега уйғонмадинг тонггача ухлаб,
Нега овқат ейсан ўзинг бемалол?
Ким инсон қалбига кирса берухсат,
Ҳаттоки, ҳайвондан ваҳшийроқ эрур.
Шу ҳолда туғилиш зулмдир, албат,
Туғилмаслик ундан яхшироқ эрур.

четверг, 18 июня 2015 г.

авлиёлар юртига саёхат-3

              Авлиёлар юртига саёхат (3 давоми)
  Ассалому-алайкум хурматли дустлар!
Кенг оламни кезсангиз-кенг жаҳонни кўрасиз,
              Кенг жаҳонни кўрсангиз-ғурурларга тўласиз.
Одамлари хилма-хил, бир-биридан чиройли,
             Олам элин кўрганда ғоят хурсанд бўласиз!

Ойдин Солиҳ табобат усулига ҳожамот (қон олдириш) ва зулук муолажаси ҳам киради. Уч ярим минг йиллик тарихга эга экани тахмин қилинаётган ҳожамот муолажа усули Муҳаммад (с.а.в.) суннати, деб қаралади
Бугунги кунда унитилаёзган ўша қадимий муолажа усули, яъни Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатлари Ойдин Солиҳ Хоним  асос солган Туркиядаги энг йирик муқобил тиббий марказ саналмиш Табиий шифо институтида кенг қўлланилади. Ана шу марказга саратон ташхиси билан бош урган беморларнинг умуман бу касалликка чалинмагани ҳам аниқлангани айтилди.
       Ойдин Солиҳ қабрида

                                        очилмиш гул...лолалар,
                                        Гул...лолалар эмас   оҳ..у, афғон, нолалар!
                                        Умрдош вафодорин,    фарзандларин фарёди,
                                        Айрилқ, ҳижрондаги   кўздан оққан жолалар.
                                        Оқ гул, қизил гул униб,     қабр устида яшнар,
                                        Вафо ва садоқатнинг   рамизига ҳаволалар.
                                        Саболарда тебраниб,   бош чайқаб турар улар,
                                        Еллар билан ўйнашиб,    оққандек шалолалар.
                                         Вафодор ёри билан