Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 10 апреля 2016 г.

Ойбек МАҚСУДОВ

БАҲОР КЕЛДИ -Ойбек МАКСУДОВ


Баҳор келди, ям-яшил боғлар,
Лолаларга бурканди тоғлар,
Деҳқон белин маҳкамроқ боғлар,
Элим дея ёнинг ўртоғлар!


Шўх болалар учирар варрак,
Дошқозонда қайнар сумалак,
Ёмғирдан сўнг чиқар камалак,
Маҳаллам деб ёнинг ўртоғлар!

Йўқолмасин миллий урф-одат,
Шунда ёшлар топар саодат,
Совуқ қишда қилдик қаноат,
Юртим дея ёнинг ўртоғлар!

Қойил қолсин бу олам аҳли,
Бахтли бўлсин, ҳар инсон ҳақли,
Ватан тинчдир, демак, биз бахтли,

Ватан дея ёнинг ўртоғлар!

Комментариев нет:

Отправить комментарий