Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 27 апреля 2016 г.

тадбир василахон


Тошкентнинг “Офтоб” ресторанида Васила Иноятова 60 ёшини нишонлади


                 
Таваллуд Тадбири
Васила 9
Энг бахтиёр аёлсиз, жамиятда фаолсиз,
Савоб ишлар қилишда ҳам покиза ҳалолсиз.
Хуқуқбонлак ишингиз – аммо кўп ташвишингиз,
Одамларга яхшилик қилмоқдир хохишингиз!
 
Неча йиллардан буён, тиллари бўлиб бийрон,
Инсон хуқуқларини этгайсиз элга аён.
Идорама  -идора, юргайсиз неча бора,
Сизнинг ёрдамингизга зордир барча бечора!
 
Уларга бериб ёрдам, ҳушёр юргайсиз ҳардам,
Сизнинг кўмагингиздан миннатдор барча одам.
Бор ширин каломингиз, элга машҳур номингиз,
Васила, қутлуғ бўлсин, таваллуд аёмингиз!
Бугун таниқли ҳуқуқбон Василахон Иноятованинг олтмиш йиллик юбилейи Тошкентнинг “ОФТОБ” ресторанида нишонланди.
Бу тадбирга Василахоннинг кўнглига яқин кишилар – дўсту – биродарлар, дугоналар, синфдош дўстлар, ҳамкасблар ва албатта қариндош – уруғлар йиғилдилар.
Олтмиш баҳор, ёз-кузни – кўрибсиз кутиб юзни,
Аммо хеч ким кўролмас сиздаги бор нуфузни.
Яна олтмиш йил яшанг, халқ йўлида кўп ишланг,
Чорасиз одамларнинг кўнгулларини хушланг!
 
Келган бари азиз ва мўътабар меҳмонларни Василахон ва турмуш ўртоқлари Тўлқин акалар шоду-хуррамлик ва очиқ чеҳра билан кутиб олдилар.
 
 
Ўтар ҳар бир сўзингиз ҳам ҳуқуқбон ўзингиз,
Ҳуқуқбонлар бошлиғи – порласин юлдузингиз.
Насиб этсин кўрмоқлик фарзандларнинг камолин,
Ўзбекистон исмли муборак юрт жамолин!

26 апрлеь, 2016 йил.
Тадбирдан  фотолавҳалар:
В 2

В 3

В 4

В 5

В 6
26 апрель, 2016 йил
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Комментариев нет:

Отправить комментарий