Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 22 апреля 2016 г.

Ғани МАЖИД-асир этдинг

АСИР ЭТДИНГ


Нигоҳларинг бунчалар гўзал,
Тилларингдан томади асал,
Ёзгим келар сенга шеър, ғазал,
Асир этдинг ўзингга, дилбар.


Кўзларимни узолмам сендан,
Бўлгим келар доим сен билан,
Не тиласанг тайёрман мендан,
Асир этдинг ўзингга, дилбар.

Тинч қўймайсан тушимда ҳатто,
Хаёлимдан кетмайсан асло,
Бошга солдинг қандайин савдо,
Асир этдинг ўзингга, дилбар.

Энди сенсиз яшашим қийин,
Севолмайман ўзгани, тайин,
Ҳар бир сўзинг ёқимли, майин,
Асир этдинг ўзингга, дилбар.

Кел бўлайлик бир умр ҳамдам,
Уйларимга файз бергин санам,
Сен бўлмасанг тор менга олам,

Асир этдинг ўзингга, дилбар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий