Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 4 апреля 2016 г.

Ғани МАЖИД

ХАЁЛИЙ   ОРЗУ  _Ғани МАЖИД


Хаёлингга не орзулар келмаскан,
Орзу деган ҳеч чегара билмаскан,
Ҳар кимга ҳам гоҳин айтиб бўлмаскан,
Навоийла қургим келар бир суҳбат.

Бу хаёлим ҳеч ушалмас орзудир,
Бировларга айтиб бўлмас
мавзудир,
Лекин тез-тез ёдга тушар эзгудир,
Навоийла қургим келар бир суҳбат.

Гар учрашсам қўлин кўзга суртардим,
Суҳбатидан минг хил маъно кутардим,
Бу дунёдан мен армонсиз ўтардим,
Навоийла қургим келар бир суҳбат.

Беш асрга кеч қолдим лек на қилай,
Ҳар нарсага қодир Аллоҳ ёлворай,
У дунёда учраштир деб мен сўрай,
Навоийла қургим келар бир суҳбат.

Ундай бир зот ҳозир бўлса дунёда,
Борар эдим бўлса ҳамки пиёда,
Бир учрашиш олий орзу, зиёда,
Навоийла қургим келар бир суҳбат.

Унда бўлган тенгсиз ижод, саҳоват,
Ҳануз сўнмас унга ихлос, муҳаббат,
Ундаги қалб берилгандир бир фақат,
Навоийла қургим келар бир суҳбат.

Бир кўришсам розиман сўнг осса ҳам,
Жизза қилиб оловларга отса ҳам,
Майли эди, бир дақиқа бўлса ҳам,
Навоийла қургим келар бир суҳбат.    

Комментариев нет:

Отправить комментарий