Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 29 марта 2016 г.

маххалаларда учрашув

МАҲАЛЛАЛАРДА  УЧРАШУВ

Андижон адабий гурнгги қатнашчилари маҳаллаларда ҳам бўлиб аҳоли орасида маънавий, маърифий, бадиий учрашувлар ўтказиб туришни ўз режаларига киритганлар. Бундай тадбирларда аҳоли орасида, ўқув юртлари
талаба ва ўқувчилари орасида одоб, аҳлоқ
ва миллий урф одатларнинг гўзаллиги, оқибатли бўлиш каби мавзуларда ижодкорлар шеърлар ўқийдилар, маърузалар қиладилар. Бундай анжуманларда оддий, китоб ўқимаётган баъзи кишилар орасидан ҳам маънавиятга ҳурмат, шеъриятга қизиқиш уйғонаётгани ижодкорларни янада шундай тадбирлар ўтказишга чорламоқда.
Куни кеча  ана шундай анжуманлардан бири Андижон вилоят Андижан туманидаги  Хирабек маҳалласида бўлиб ўтди. Қизақарли бир пиёла чой устидаги учрашувда ижодкорлардан  домла Суҳайлий,  профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Саттаров ва Андижон адабий гурнгги раҳбари шоир ва носир Ғани Мажидлар сўзга чиқиб ўзларининг кексаларга, наврўзга, аҳлоқий тарбияга оид шеърларини ўқиб беришди.  Наврўзга бағишланган Бир пиёла чой устида  иштирок этганлар орасидан Сухайлийнинг шогирдлари чиқиб унинг шеърларидан ёд айтиб бергани кўпчиликни янада шеъриятга ихлосини оширди.
Ғани Мажиднинг “Кексалар дилига бермангиз озор” номли шеъри кўпчиликка маъқул бўлгандан кейин муаллиф Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган хофиз Илҳом Жўраев ижросида ёзиб олинган бу шеър асосидаги қўшиқни қўйиб берди. Суратларда учрашув қатнашчилари тасвирланган фотолавҳалар келтирилди. 
Абдуқодир  Нурмухаммад ўғли Саттаров-рухшунос олим

Наврўз анжуманидан  лавхалар

Комментариев нет:

Отправить комментарий