Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 22 марта 2016 г.

устозга

Асосий
Ассалому алайкум!

Тошкентда Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилей тантаналари бошланди!
Адабиёт, Ватандан хабарлар, Воқеа ва ҳодисалар | 21.03.2016 05:40     19972 марта ўқилди
“Дунё ўзбеклари”дан:

Добавьте подпись

Бугун 20 март куни эрта тонгдан Тошкентдаги мўҳташам ресторанларнинг бирида улуғ ўзбек шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, Давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи тантаналарини нишонлаш бошланди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ажойиб инсон  Муҳаммад Али тантаналар бошида турди.
Абдулла Орипов юбилейи эртага шоирнинг
“Дўрмон”даги қароргоҳида давом этади.
Биз яна бир бор суюкли устозимизни қутлуғ ва муборак ёшлари билан муборакбод этарканмиз, у кишига сиҳат ва саломатлик ва узоқ умр тилаб қоламиз.
Исмат Хушев,  Бош муҳаррир. 20 март, якшанба,Торонто шаҳри, Канада
R.S.
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган суратлар шоир юбилейидаги махсус мухбирларимиз, профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Сатторов  томонидан “Дунё ўзбеклари”га тақдим этилди.




Суратда: шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг садоқатли шогирди, узоқ йиллар Президент девонида хизмат қилган  таниқли арабшунос ва исломшунос олим Убайдулла Уватов қутлаш учун шоир истиқболига ошиқмоқда




Суратда: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ўзининг ҳамкасб дўсти Абдулла Орипов тўйига бош-қош бўлди…




Суратда: Таниқли ижодкорлар, Ўзбекистон халқ шоирлари Жамол Камол ва Хуршид давронлар тўйхонада…





Суратда: “Шарқ Юлдузи” ва “Звезда Востока” журналлари Бош муҳаррири Сирожиддин Рауф (ўнгдан биринчи) ва таниқли шоири Абдусаид Кўчимов (чапдан биринчи) шоир юбилейида…





Суратда: Ўзбекистон халқ шоири, собиқ сенатор Маҳмуд Тоир…





Суратда: Шоир  юбилейига Андижондан махсус ташриф буюрган ижодкорлар саркори Суҳайлий Абдулла Ориповни водийлик ижодкорлар номидан табрикламоқда…





Суратда: таниқли ўзбек шоири Муҳаммад Исмоил устози Абудлла Орипов билан…






Суратда: Профессор Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Сатторов  устоз  Абдулла Орипов билан…
Суратда: Суҳайлий Андижондан совға деб олиб келган дўппини қўлга оларкан, Абдулла Орипов ҳозирча ўзимнинг бошимдаги тура турсин деб ҳазиллашди…

Суратда:  Таниқли журналист Карим Баҳриев бир гуруҳ таниқли ҳамроҳлари билан тўйхонага кириб келаётган пайт… 



 Суратда: Ислом нашри жонкуяри исломшунос олим Абу Муслим…

Суратда: Андижонлик адабий давра ва гурунглар раҳбари, таниқли ижодкор Ғани Мажид ўз юртдошлари билан тўйхонага кириб келаётган дам…
Кейинги пайтларда Андижан адабий гурунггида ноанъанавий тадбирлар кўп ўтказилмокда.
20 март куни Андижан адабий гурунгида ўзига хос тадбир уюштирилди. Бу кун гурунг ижодкорларидан бир гурухи Ташкентга ижодий сафар килдилар.   
Бу ижодий сафарда кекса шоир Сухайлий, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби  рахбари шоир ва носир Ғани Мажид,  тадбиркор шоир Орифхожи Мухамматқул ва профессор Саттаров Абдукодирлар  иштирок этдилар.
Гурухдошлар шу куни Ўзбекистон қахрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповни 75 йиллик юбилейида қатнашиб устоз шоирни қутлуғ ёши билан муборакбод этишди.
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Саттаров –
рухшунос олим, профессор

Abduqadir Sattar
АЗИЗ ва ҚАДРЛИ АБДУЛАЖОН АКА!
 Сизни Андижон адабий гурунгги ижодкорлари таваллуд айёмингиз билан чин дилдан қутлаймиз!
 Сизга бундан кейинги ҳаётингизда сиҳат-саломатлик ва узоқ самарали ижод тилаймиз. 100 ёшда ҳам ҳозиргидай тетик ва хушчақчақ кўришни истаб қоламиз.
 Андижон адабий гурунггида доимо Сизни эслаб, “Нафосат” клуби ёшларига шеърла-рингизни ёдлатиб, Сиз тўғрингиздаги ўзимиз билган хотираларни айтиб борамиз.
Уларга сабоқ бераётганда Сизнинг шеърла-рингиздан мисоллар келтириб бормоқда-миз. Сизнинг интернет орқали бераётган шеърларингизни уларга етказиб боряпмиз.

 Ҳозирда 400 дан ортиқ клуб аъзолари 60 дан ортиқ гурунг аъзолари бўлса барчаси Сизни ижодингизни севиб ўқимоқдалар ва Сизни ихлос билан эслаб турадилар.
Бугунги ўзига хос шодиёна кунингизни эшитиб барчамиз қувондик ва дилдан ушбу табрикни йўлладик.
Ўзбекистон ва шеърият аҳли учун доимо соғ ва чоғ бўлинг!

 Яна бир бор таваллуд айёмингиз муборак бўлсин азиз устоз!

Сизга камолу эҳтиром ила Андижон адабий гурунгги ва “Нафосат” клуби ижодкорлари.
“Дунё ўзбеклари” учун махсус



Ўхшаш мақолалар:
Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (1-мақола)
Тожикистон: Устод Мирзо Турсунзоданинг 100-йиллик юбилей тантаналари…
Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (5-мақола)
Исмат Хушев “Озодлик”да: Абдулла Ориповга таъна қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов туғилган кунини Истанбулда нишонлади
Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг 75 йиллик юбилейи олдидан (2-мақола)



Комментариев нет:

Отправить комментарий