ВАҚТ
Яшашга ҳеч кимдан
олмайман рухсат,
Дунёни шар каби олдим қўлимга.
Худойим, фақат Сен
Журъат бер, журъат —
Ўзимни кўрсатиб қўяй
ўлимга.
Тамом.
Ўтган умрим чиқди
эсимдан,
Узоқ яшамоқни
қилганимда аҳд.
Турли баҳоналар,
Дашномлар билан —
Менинг ишончимни оқламади
Вақт!
Комментариев нет:
Отправить комментарий