Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 17 мая 2017 г.

юрак учун...

💞☺️💝❤️Юрак учун энг фойдали 6 маҳсулот

1. Лосос (қизил гўштли балиқ). Бу маҳсулот нафақат фойдали булган сермой омега-3 кислоталарига бой, балки у баланд қон босимни олдини олади. Олимларнинг айтишича, одамларнинг кунлик рационидаги лосос ишемик инсулт содир булиши хавфини 50% га камайтиради. Аслини олиб қараганда, хар кандай ёғли балиқ юрак учун фойдалидир.
2. Сули ёрмаси (овсянка). Инсон организмидаги хавфли холестеринга карши овсянкадаги клетчатка курашади. Энг кам ишлов берилган овсянкани харид килиш мақсадга мувофиқдир.
Айнан шундай маҳсулотда клетчатка миқдори юқори бўлади. Кунингизни овсянка билан бошланг ва у сизга иштахангизни назорат қилишга ёрдам беради.
3. Реза мевалар ва кўкатлар. Реза меваларда юрак учун жуда ҳам мухим бўлган кўплаб «қурувчи хом ашёлар» мавжуд — флаваноидлар ва уларнинг полимерлари. Тадқиқотларга кўра, хар куни реза меваларни ва кўкатларни истеъмол қилиш, юрак хасталиги натижасида содир бўладиган ўлимлар миқдорини 60%га қисқартиради. Черника, смородина (корагат бутаси меваси), узум, олма, малина, кўк пиёз, броколли (гул карам) каби маҳсулотларда юқоридаги моддалар бор.

4. Анор. Юракнинг энг зўр ёрдамчиларидан биридир. Анорни узини ейиш хам мумкин ёки ундан килинган шарбатни ичсангиз хам булаверади. У қондаги холестерин миқдорини камайтиради, қон айланишини яхшилайди ва бундан ташқари қон томирлари деворчаларининг қўриқчисидир.

5. Ошқовок. Бу кундалик хаётимиздаги маҳсулотда бета-каратин моддаси, С витамини ва куп миқдорда калий бор. Юқоридаги фойдали моддалар туплами юрак томирлари атеросклерози билан курашади. Шу билан биргаликда ошқовоқ юқори қон босимини камайтиради.

6. Саримсок пиёз. Бу маҳсулот гипертонияни енгиш учун энг яхши қуролдир. У водород сульфиди ва азот оксидига эга. Кунига саримсок пиёзнинг 2 бўлагини ейиш тавсия этилади. Ёкимсиз хид пайдо булмаслиги учун, булакларни чайнамай ютишингиз керак, албатта майда-майда бўлакларга бўлиб олгандан сунг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий