Рўза тутишни ният қилганларга шифокорларнинг 6 маслаҳати
Муборак Рамазон ойи
ташриф буюришига бармоқ билан санарли кунлар қолди. Бу шундай ойки, унда мўмин кишининг руҳиятида ўзгача шукуҳ ҳукмрон бўлади. Шу билан бирга, киши танасида ҳам фаол
ўзгаришлар юзага келади. Маълумки, Рамазон ойи рўзасини тутиш мўминларга фарз
қилинган. Рўза тутишда эса аҳамият қаратиш лозим бўлган айрим жиҳатлар мавжуд.
Рамазон ойи остонасида шифокорлар ана шу жиҳатлар бўйича айрим маслаҳатларни
берадилар. Жумладан:
* Агар киши бирор бир касалликдан азият чекаётган ва рўза
тутиш унинг аҳволини оғирлаштирадиган бўлса, бу ҳолатда рўза тутиш мумкин ёки
мумкин эмаслиги тўғрисида албатта шифокор билан маслаҳатлашиш зарур
ҳисобланади.
* Рўза тутиш мумкин бўлмаган ва бу ҳақида рўзадан аввал
шифокор билан маслаҳатлашиш зарур бўлган касалликлар қайсилар? Шуни унутмаслик
керакки, бемор кишиларга, айниқса юрак-томир касалликларига чалинган инсонларга
рўза тутиш тавсия этилмаслиги мумкин. Боиси, кўп миқдордаги сув ва
микроэлементлар тер билан чиқиб кетиб, сув-электролит баланси бузилишига, қоннинг
қуюлишига, кислород танқислигига олиб келади. 16 соат мобайнида сув ичмаслик
ёмон оқибатга олиб келиши мумкин.
* Ифтор вақтида оғизни мева ва сабзавотлар, хурмо билан очиш
тавсия қилинади. Шу билан бирга, гўшт, балиқ, сут махсулотларини истеъмол қилиш
ва кунлик сув меъёрини тўлдириш керак. Қўшимча равишда эса, минералларга бой
витаминларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
* Агар шифокор томонидан буюрилган дори-дармонлар бўлса,
уларни қабул қилиш тартибини тўхтатмаслик тавсия қилинади.
* Куннинг иссиқ вақтида оғир жисмоний ҳаракатларни
бажармаслик, спорт заллари, ҳаммом, сауналарга бормаслик, боғ ишларини ҳам
вақтинча тўхтатиш керак. Спорт билан кечқурун шуғулланган мақсадга мувофиқдир.
* Иссиқ пайтларда табиий матолардан бўлган ёрқин рангдаги
либосларни кийиш ҳамда қуёшда бош кийим ёки соябонсиз юрмаслик тавсия қилинади.
Шифокорларнинг бу маслаҳатлари муборак ой остонасида турган
мўмин-мусулмон юртдошларимизга асқотади деган умиддамиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий