Кимнинг кўзи ўткир?
Абу Али бир
куни подшоҳ ҳузурига кирса, ҳазрати олийлари дурбинда узоқни кузатаётган экан. Ибн Сино сўрабди:
— Подшоҳимга нима учун дурбин керак бўлиб қолди?
Подшоҳ унга тушунтирди:
— Бу дурбин орқали икки фарсанг узоқликда кимлар келаётганини кўриш мумкин. (Икки фарсанг — 12 километр
— .)
Ибн Сино айтди:
— Тўрт фарсанг узоқликда ким келаётганини мен дурбинсиз
ҳам
кўра оламан.
Подшоҳ “Қани, айт-чи!” деб сўради. Ибн Сино айтди:
— Икки фарсанг нарида бир отлиқ келаётир. У киши ширин таом
еган экан?
Подшоҳ ажабланиб сўради:
— У киши ширин таом еганини қаердан билдинг?
Ибн Сино жавоб берди:
— Бу отлиқнинг ширин таом еганини унинг оғзи атрофида
ўралашган пашшалардан билдим.
У одам яқин келиб салом берганида подшоҳ ундан сўради:
— Яқинда қандай таом еган эдинг?
У киши жавоб берди:
— Холва еган эдим, жаноби олийлари.
Муҳаммад Ибн Сулаймоннинг “Қиссату-л-уламо” асаридан
Комментариев нет:
Отправить комментарий