Телефон...
Бир лаҳза етмайди ҳаво,
"Севаман"
сўзини эшитдим симдан.
Телефон!
Бугундан ўлгунимча то —
Майлими,
абадий Сенга суянсам?
Деразам ёпилган — қўриқлар
парда,
Ҳаяжон,
бунча кўп ичасан қасам.
Телефон, ҳеч кимим
йўқ-ку шаҳарда —
Телефон,
майлими сенга суянсам?
Чақириб-чақириб
чарчади эшик,
Ҳавога
учади хавотирлар ҳам.
Телефон,
қарагин бошларим эгик,
Телефон, майлими, Сенга
суянсам?
Қара,
севаяпман кўча — борлиқни,
Қара,
одамлардек яшаяпман ман.
Телефон чинакам
бахтиёрликни
Биласан...
Биласан...
Сенга суянсам...
Комментариев нет:
Отправить комментарий