Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 14 мая 2017 г.

нафсни...


Барча динларда, барча замонларда одамнинг нафс қулига айланмаслиги учун эҳтиёткорликка чақирадилар. Донолардан бири деб эдиларким: «Аллоҳ яратган энг ярамас маҳлуқ нафсдир. Чунки нафс фақат ўзига қарши бўлган нарсаларни истайди».

   Ривоят қилишларича, ҳазрати Зулқарнайн сафарлари чоғида нафсни енгишга уринган бир қавмга дуч келади. Бу ердаги инсонларнинг биронтаси бойлик тўплаш билан шуғулланмас
экан. Таомлари ҳам асосан сабзавотдан иборат экан. Бу ердагилар ўзларига қабр қазишиб, унинг ёнида ибодат қилар эканлар. Зулқарнайн бундан ажабланиб, бу қавмнинг ҳукмдорини ҳузурига чақиртирибди. Ҳукмдор эса, «Менинг ҳеч ким билан ишим йўқ. Кимнинг менда иши бўлса, ўзи ёнимга келсин», дебди. Зулқарнайн янада ажабланиб, унинг ёнига келиб: «Сени чақиртирган эдим, нега келмадинг?»деб сўрабди. Ҳукмдор, тилёғламалик қилиб ўтирмай:
   --Сенга ҳеч бир эҳтиёжим йўқ. агар бўлганда ҳузурингга борар эдим, --дебди.-- Сенинг менда эҳтиёжинг бордирки, чорлатибсан.
   -- Эҳтиёжим -- сизлардаги аҳволнинг сиридан воқиф бўлмоқлик., -- дебди Зулқарнайн .
   -- Тўғри фаҳмлабсан, эй ҳукмдор, бизнинг олтин ва кумушга эҳтиёжимиз ҳам, ишимиз ҳам йўқ. Чунки бир озгина бўлса--да, олтин ёки кумуш топган кишининг янада кўпроқ топиши учун ҳузурини йўқотганини кўрдик. Шунинг учун ҳам дунё сарватидан воз кечганмиз..
   -- У ҳолда бу қабрлар кимга керак? Нега қабр қазиб, уларнинг ёнида ибодат қилмоқдасизлар?
   --Бу ишимиздан мақсад ҳам дунё сарватига майл қўймасликдир. Қабрларни кўргач, бир кунмас бир кун шу ерга тушишимизни ўйлаб, ҳамма нарсадан воз кечамиз.
   --Нега сабзавотдан бошқа нарсани емайсизлар? Ҳайвонларни боқиб, сути ва гўштини истеъмол қилсаларингиз бўлмайдими?
   --Ошқозонларимизнинг жонли ҳайвонларга мозор бўлишини истамадик. Сабзавотлар билан ҳаёт кечирмоқ мумкин экан, бизга шу маъқул. Зеро томоқдан ўтганидан кейин ҳеч бир нарсанинг таъми қолмайди, -- деб жавоб берган экан қавм ҳукмдори.


Ҳаёт -- бешик ва тобут орасидаги тор бир йўл ва йўлчиликдир. Дунё ҳаёти сўнгсизлик ичида бир совун кўпиги кабидир. «Инсонлар идрок қилган ҳаёт нимадан иборатдир?» деган саволга ернинг заҳи ва қабр тошларининг қаттиқлиги энг тўғри жавоб бўлур эди. Шундай экан, нафсоний орзулар ва вужуд йўлида ўтган умрнинг маъноси нима ҳам бўлур эди?

Комментариев нет:

Отправить комментарий