Одамзод генетик хиҳатдан 150 йил яшаши мумкин.
Лекин турли
факторлар сабаб инсон у қадар узоқ умр кўрмайди. Ана шу факторларни ҳисобга
олиб, узоқ умр кўрган инсонлар ҳаётини ўрганиб чиқиб, баъзи бир хулосалар
чиқарган ҳолда, узоқ, соғлом умр кўрмоқчи бўлганлар учун 9 та бебаҳо маслаҳат
тавсия қилинади. Унга риоя қилсангиз, ҳаётингизни бирмунча узайтириш мумкин
бўлади.
1-маслаҳат. Ортиқча овқат еманг. Агар сиз оғир жисмоний иш
қилган тақдирингизда ҳам шу
қоидага амал қилинг.
2-маслаҳат. Истеъмол озуқангиз ёшингизга мос бўлиши керак.
Вақти-вақти билан ёнғоқ ва жигар еб туриш кишида ажин тушишини кечиктиради. 40
ёшдан ошганлар кўпроқ сабзавотлар истеъмол қилишлари керак.
3-маслаҳат. Нафақага чиқишга шошилманг. Ишлаган одам ўзининг
ёшидан ўртача 5 ёш кичик кўринади. Айрим соҳалар саломатликни сақлаб қолишга
ёрдам беради.
4-маслаҳат. Ҳеч қачон тушкунликка тушманг! Ҳаётдаги ҳар
қандай ҳолатга реал муносабатда бўлинг.
5-маслаҳат. Кўпроқ ҳаракатланинг. Кунига бўлмаганда бир неча
дақиқа жисмоний машқ қилиш умрни узайтиради.
6-маслаҳат. Салқин хонада ухланг. 17-18 градус ҳарорат
остида ухлайдиган одамлар узоқ вақт ёш кўринадилар, чунки модда алмашинуви ва
ёш билан боғлиқ ўзгаришларда атроф-муҳит ҳарорати муҳим роль ўйнайди.
7-маслаҳат. Иложи борича кайфиятингизни чоғ қилишга
интилинг. Гоҳ-гоҳида ўзингизни хурсанд қилиб, парҳезда бўлсангиз-да, яхши
кўрган таомингизни исътемол қилинг, ўйин-кулгу толиқишларни йўқотиб, умрингизни
узайтиради.
8-маслаҳат. Ғазаблансангиз ичингизга ютмасдан уни чиқариб
ташлашга ҳаракат қилинг. Маълумотига кўра, 64 фоиз рак (саратон) касалига
учрайдиган инсонлар ғазабини ичларига ютар эканлар.
9-маслаҳат. Ақлингизни кўпроқ ишлатинг. Кроссворд, сканворд
ечиш, ўқиш, чет тилларини ўрганиш, ҳисоблаш, шахмат ўйнаш мия фаолиятини
кучайтирибгина қолмай, юрак-қон айланиши, модда алмашинув жараёнини
фаолаштиради. Юқоридаги маслаҳатларга амал қилсангиз сизга, албатта ёрдам
беради.
Доимо саломат бўлинг!
Комментариев нет:
Отправить комментарий