Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 5 мая 2017 г.

Хуршидабону

СЕНИ ЎЙЛАБ


Сара гулларни тердим меҳр ила эркам, сени ўйлаб,
Олов кўксимда зўр армон,  кўзимда нам, сени ўйлаб.

Улусдин ажрадим, оҳанрабодек ўзинга тортгач –
Дилим, ақлу ҳушим бесар – бўлолмас жам сени ўйлаб.


Муҳаббат боғидан чашми зилолинг ахтариб толдим,    
Умидим гулларин титраб  ўпар шабнам, сени ўйлаб.

Хаёлим сен-ла суҳбатдан кейин уйғонди ғафлатдан,
Эрир муз бу юрак  бирдан  мисоли  шам,  сени ўйлаб.

Наҳот қадр этмасанг тоғдай буюк, уммон қадар ишқим,
Ки  Хуршида  нетар меҳри  вафоинг  кам, сени ўйлаб.


Комментариев нет:

Отправить комментарий