МАРГАНЦОВКА...
Марганцовка {номланиши Калий перманганат, марганцовокислый калий ёки KMnO4} - кукун
шаклидаги сувда эриганда пушти ёки ўткир кўкимтир ранг беради.
Марганцовка медицинада яраларни куритишда, инфекцияларни
ўлдиришда ишлатилади.
Марганцовкани ишлатишда куйидагиларга амал қилинг:
- Ошқозонни ювишда 0,01-0,1 %сувли аралашма тайёрланади
{бунда жуда кам миқдорда бўлиб, сув ранги оч оқ пушти рангда}
- кесилган ёки шилинган жойни дезинфекции қилишда - 0,1-0,5
% {пушти},
- яра ва куйган жойни ювиш учун -2-5 % раствор
{ўткирроқ
пушти рангда бўлиши керек}
Овқатдан захарланганда худди юқоридагидек жуда очиқ рангда
қайнаган сувга марганцовка тайёрлаб ичирилади ва қайт қилишга мажбур қилинади,
бу беморга биринчи ёрдамдир.
ДИККАТ!
Баъзида сувда тез тайёрлаб ичилганда марганцовка кукуни
тўлиқ эриб кетмаган бўлади ва ошқозонни куйдириб юбориши мумкин. Шунинг учун
аввал алохида ўткирроқ қилиб марганцовкани эритинг сўнг тоза сувга ўша сувдан
оз оздан аралаштириб кейин ичилиши керак.
Чакалокларни чумилтиришда.
Марганцовкали сувда болани чўмилтирсангиз уни зарарли
микробларини ўлдириш билан бир қаторда бола терисини жуда қуритиб юбориши ҳам
мумкин. Шунинг учун тогорадаги сувга кукунни тўғридан тўғри қўшмасдан эритмасини
қўшинг. Сув ранги оқиш пушти бўлсин.
Кўз оғриғи ва кўздаги чиққан иссиқликлар {говмижжага ҳам
оқиш оч рангда аралашма тайёрлаб ювинг}
Ич кетганда
Агар ичингиз ўтса 1 стакан оч рангда марганцовкали сув
тайёрлаб эрталаб ва кечқурун ичинг. Бу ичакдаги инфекцияларни ўлдириб ич
кетишини тўхтатади.
Агар уйда ётиб қолган бемор бўлса
Бундай вақтда камдан кам холларда хонада аллақандай ёқимсиз
ҳид пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳидни йўқотиш учун 1 стакан ўткир пушти рангда сув
тайёрлаб хонага қўйсангиз ўша ёқиммсиз ҳидни ўзига тортиб олади.
Куйганда.
Куйган жойга муздек сувга марганцовка тайёрлаб марлига олиб
қўйинг. Бу куйган қисмдаги оғриқни енгиллаштиришга ҳам ёрдам беради
Ангина, стоматит.
4 5 маротаба оғиз ва томоқни очиқ илик марганцовкали сувда
чайқанг
Гайморит.
Илиқ сувга очиқ қилиб тайёрланган марганцовкали сув билан
бурун тешигини бир кунда 2 3 маротаба ювинг. Бунда кафтингизга олиб бурунга
тортсангиз ҳам бўлади.
Тирноқ ичга ўсганда.
Биринчи бошланишида масалан бош бармоққа игна санчгандек
оғриса тирноқ бурчагидан қонли йиринг чиқса 2,5 % аралашма тайёрлаб оёғингизни
иссиқ сувда ванна қилинг. Кейин уша тирноққа левомицин ёки вишневискый каби
мазлардан бирини суртиб бинт билан боғлаб қўйинг. Бу муолажа тунда қилингани
маъқул..
Комментариев нет:
Отправить комментарий