Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 14 апреля 2017 г.

оғиздаги хидни...

🍀Оғиз ҳидини йўқотиш учун тавсиялар🍀

Овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ касалликлар,тиш ва милк муаммолари, шу билан бирга томоқ-бурун хасталикларида оғиздан ёмон ҳид келиши кузатилиши мумкин. Бу муаммонинг бош сабабчиси овқат ҳазм қилиш тизимидаги патологик ўзгаришлардир. Масалан, ичаклар ва ошқозон микрофлорасининг бузилиши, қабзият, ошқозоности бези фаолиятининг бузилиши, жиғилдон қайнаши, меъда яллиғланиши каби сабаблар.
Қуйида сизга уларнинг олдини олиш бўйича тавсияларни
берамиз.
🍀Озиқ-овқатларни аралаштириб истеъмол қилманг!🍀

Ичаклар микрофлораси мингдан ортиқ ферментлардан иборат. Ҳар бир ферментнинг ўз вазифаси бор. Агар улардан бирортасининг фаолияти бузилса, микрофлора тизими издан чиқади. Бунинг натижасида эса овқат ичакларда яхши сўрилмайди, ҳазм қилиш жараёни бузилади. Яхши ҳазм бўлмаган, сингмаган таомдан пайдо бўлувчи бадбўй ҳид ичак йўллари орқали оғиздан кела бошлайди.

Бундай ёқимсиз ҳолга чалинмаслик учун турли таомларни аралаштириб истеъмол қилманг. Таомни ширин ичимликлар билан ейишдан ўзингизни тийинг. Таомни оддий қайнатилган илиқ сув билан истеъмол қилган маъқул. Ёғли овқатлардан олдин ширинлик еманг. Овқатни ҳазм қилишда муаммо кузатилса, таомни кўкатлар, карамли салат ёки кам миқдорда олма сиркаси қўшган ҳолда истеъмол қилинг.
🍀Оғизни тузли сувда чайиб туринг!🍀

Шунингдек, ёмон ҳидга томоқ оғриғи, томоқнинг яллиғланиши касалликлари ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Қолаверса, тишнинг чириши, кариес ва милкларнинг шамоллаши ҳам, тиш ковакларида овқатнинг йиғилиб қолиши ҳам оғиздан келадиган ёқимсиз ҳидга сабабчи бўлиши мумкин. Тиш ва милк сабаб пайдо бўладиган оғиздаги ҳидларни оғизни тез-тез тузли сувда чайиш тавсия этилади.
🍀Исириқ – минг дардга даво!🍀

Тишни туз, намокоб билан чайиш яхши фойда беради, лекин ҳар доим ҳам эмас. Фақатгина йирингли жараёнларда кўпроқ фойда бериши мумкин. Шу билан бирга, исириқ билан чайиш ҳам яхши натижа беради. Бунинг учун исириқ қайнаган сувда дамланади. Ундан сўнг совитилиб, оғиз бўшлиғи чайилади.
🍀Ялпиз – мусаффо димоғ кафолати!🍀

Деярли барча тиш ювиш пасталарининг таркибида ялпиз мавжуд бўлади. Энг машҳур сақичларда ҳам айнан ялпизнинг мазаси мавжудлиги бекорга эмас. Боиси ялпиз энг яхши ва кучли оғиз бўшлиғи, димоғни мусаффо қилувчи восита. Ялпиз бир зумда оғиздан келаётган бадбўй ҳидни йўқотади. Тез-тез ялпиз чайнаб туриш, ёки унинг ёрдамида тайёрланган дамламалар истеъмоли, унда оғиз чайиш ёқимсиз ҳидга қарши жуда фойдали воситалар экан.
🍀Мармарак – айни керак гиёҳ!🍀

Мармарак  ёки шалфей салат, овқат тайёрлашда кўп фойдаланилади. Машҳур ҳаким Гиппократ шифобахш хусусиятларига баҳо бериб, уни «муқаддас ўсимлик» деб атаган экан. Қадимги Мисрда эса уни аёллар бепуштлигида тавсия қилишган. Хушбўй мармарак – бўйи 50 100 сантиметрга етадиган кўп йиллик ўт. Ўрта Осиё тоғларининг этаклари қамда пастки қисмидаги тоғ дараларида, тошлоқ қияликларида ва боғларда ўсади. Тиббиётда ер устки қисми ишлатилади. Таркибида эфир мойи, флавоноидлар, ошловчи ва бошқа моддалар бор.

Ошқозон ва ичак касалликлари, ҳалқум шиллиқ пардаси яллиғланиши, ангинани даволашда мармарак дамламасидан фойдаланиш мумкин.

Хитойда мармаракни дамлаб ичишни хуш кўришади, АҚШда эса салатлар, шўрвалар, сабзавот, гўшт, балиққа қўшиб истеъмол қилинади.

Кариесни даволаш учун 1 ош қошиқ қуруқ мармарак ва игир ўсимлиги устига 1 стакан қайноқ сув солиб дамланг. Дамлама 1 соат турсин, сўнг у билан оғзингизни чайқанг. Агар бирон тишингиз оғриб қолса, шу дамламага бироз пахта ивитиб олиб, уни оғриётган тишга қўйинг. Ушбу муолажани бир неча ой давомида, токи кариес йўқ бўлгунича такрорлаб туриш лозим.

Мармаракдан тайёрланган дориларни шифокор кўрсатмасисиз, узоқ ва ортиқча миқдорда қабул қилиш ярамайди. Акс ҳолда заҳарланиб қолиш мумкин. Ҳомиладорларга мармаракдан тайёрланган дорилар мумкин эмас.

👇👇👇👇

Комментариев нет:

Отправить комментарий