🔸🔶Углеводлар семиришга таъсири🔶🔸
🚺 Тана вазнининг ортиши яъни семириш касаллигини
ривожланишида овқатланиш рационидаги углеводларнинг ўрни жуда мухим туртки
саналади. Углеводлар –организмда тез сингиб шакар ва крахмалга айланувчи озуқа
манбаи ҳисобланади. Уларнинг бундай енгил хазм бўлиши тез қоринни тўйдиради ва
тетиклик бахш этади, лекин тезда крахмалга айланиб парчаланиб яна очлик ҳисси
бошланади. Ва бундай занжир кун давомида такрорланаверади. Эрталабки
нонуштани
ширинлик яъни углевод билан бошласангиз кун давомида ширинликка эхтиёж ортаверади. Кун давомида
истемол қилинган ортиқча углевод эса организмда ёғга айланади ва ўз-ўзидан
семиришга олиб келади.
✅ Углеводлар таркиби бўйича икки турга бўлинади.Оддий ва
мураккаб.
🔴 Оддий углеводларга барча ширинлик ва пишириқлар, турли
конфет ва сутли шоколадлар, ширин чой, картошка пюреси ва гуруч, нон ва нон
махсулотлари, олий нав ундан тайёрланган макарон ва хамир овқатлар киради. Бу
углеводлар танада тезда хазм бўлиб,ёғга айланади.
🔵 Ҳўл мева ва сабзавотлар, ёрмалар таркибидаги углеводлар мураккаб углевод ҳисобланиб улар
организмда секин хазм бўлади ва ортиқча ёғ тўпланишини олдини олади.
Углеводларга бўлган бир кунлик эхтиёж 350-400грамни ташкил этади, лекин биз кун
давомида 1кг гача углевод истемол қилиб қўишимиз мумкин. Қандай қилиб дейсизми
? Масалан бир буханка нон 600грамни
ташкил этади. Сиз эрталабки нонушта вақтида бир бўлак нон билан
мураббо,шоколадли крем, қуюлтирилган сут ва бир пиёла шакар чой ичиб олдингиз,
шундан сўнг бир оз ўтиб иш жойингизда шеригигингиз конфет ёки шоколад билан
сизни мехмон қилса, тушлик вақтида эса суюқ овқат яримта буханкани истемол қилиб қўйсангиз
300грамм углевод истемол қилиб қўйганингизни ўзингиз билмай қоласиз. Агар сиз
истемол қилаётган таом хамир ёки макарон бўлса унда яна углевод миқдори ошиб
боради. Сиз бу билан чекланиб қолмайсиз, чунки бир оздан сўнг яна қорнингиз
очади ва кечки овқат олдидан печенье,пряник ёки бирор турдаги ширинлик билан
тамадди қилиб оласиз. Кечки овқатга хаммани хурсанд қилиш мақсадида манти,
хоним ёки ош палов пиширдингиз яна углевод манбаи. Кечки овқатдан сўнг
телевизор кўриб яна ширинлик ёки шоколад билан бир пиёла чой ичиб олдингиз.
Мана сизга углеводларни кириб келиши ва ундан ортиқча тана вазни ошишига олиб
келувчи сабаб. Агар сиз мен бундай овқатланмайман десангиз, лекин тана вазним
бари бир ортаверади десангиз, унда сиз истемол қилинаётган махсулот таркибидаги
гликемик индекс яъни махсулотларни қанд тутиш тартиби ҳақида тушунчага эга
эмассиз. Агар сизни истемол қилаётган таомларингиз таркибидаги гликемик индес қизиқтирса
унда кейинги саҳифаларда бизни тарк этманг.
Комментариев нет:
Отправить комментарий