30 та энг фойдали маслаҳатлар...
1 - Бош оғриғи пайтида бурнингизни ўнг тешигини бармоғингиз
билан беркитинг. Чап томони билан 5 дақиқа нафас олинг. Бош оғриқ тўхтаганини
биласиз.
2 - Тинчлантирувчи дориларни кўп истемол қилиш аёлларни
бора-бора эшитиш қобилятини пайсатиради. Ҳомила мустаҳкамлигига футур етказади.
Тушириб юбориш эҳтимоли катта.
3 - Наҳорда бир финжон лимон чойни оз-оздан хўплаб, углеводи
оз бирон емак
билан истеъмол қилиниши қоринда газ йиғилишига қарши самарали
воситадир
4 - Ҳамкасбларга
табассум билан муомала қилишингиз, қалбингиздаги самимиятни билдириб,
бошқалардан ажралиб туришингизга сабаб бўлади. Овозингизни кўтариб кулишингиз
эса, виқорингизни кетказади.
5 - Уйқудан уйгонгандаёқ
1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ асал қўшиб ичиш, танани тетиклатиб, қон
айланишини яхшилаб, эрталабки лохасликдан халос этади.
6 - Ҳеч кимдан қилган ишингиз учун "Раҳмат"
кутманг. Ўзингиз кутмаган ҳолда "Раҳмат"ни эшитиш мароқлироқ.
7 - Ёғи оз ё ёғсиз кефир калцийга бой. Ортиқча вазнни камайтиради.
8 - Зайтун ёғини илитиб бармоқ учи билан юзга суриш, терини
юмшатиб, ажнларни кетказиб, тиниқ қилади.
9 - 1та тухумнинг оқи, 1 ош қошиқ асал, 2 ош қошиқ сутни
аралаштиринг, юзингизга суриб 15
дақиқадан сўнг ювинг.
10 - Бирор қийинчилик келса 3 нарсани эсланг: у вақтинча,
тақдирда битилган, сабр қилсангиз ажри бор.
11 - Атиргул сувини оддий ичимлик сувига қўшиб ичсангиз
жисмингиздаги заҳарли моддаларни чиқариб юборади.
12 -Анорнинг қуритиб янчилган пўстлоғи тер ҳидига қарши
курашади.
13 - Қорнингизни ичингизга қаттиқ тортиб вакуум ҳосил қилиб
машқ қилсангиз, ички ёғларни эритиб, қорин мушакларингизни мустаҳкамлайди.
14 - Лимоннинг пўсти қора доғларни кетказади. Оқартиради.
Ёғли тери учун фойдали. Доимий тишларга суриб юрсангиз сариғини кетказади.
15 - Апельсинни еганингиздан кейин пўстлоғини ташлашга
шошилманг. Юз ва қўлларингизга сурсангиз, шўралашини кетказиб, намлантиради.
16 - 2 ош қошиқ қуруқ сут билан 2 ош қошиқ атиргул суви бн
аралаштириб юзингизга суринг. 20 дақиқадан сўнг ювинг. Ўзгача ҳусн бағишлайди.
17 - Кўп сув ичинг. Овқат билан аралаштирманг. Танани
қуруқлигини кетказади. Юзингизни тиниқ, терингизни текис қилади.
18 - Вазелин ва асал аралашмаси ҳафтада 3 марта илиқ сув бн
ювилган лабларга сурилса шўралашининг олдини олади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий