Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини, Иккинчи
жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда
мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий
хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида
ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик,
бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий
анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол
топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлаш
мақсадида Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелда қабул
қилган “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли
ишлар амалга оширилмоқда.
Унга кўра 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига,
фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш
чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган
ходимларининг оила аъзоларига моддий, маънавий ва бошқа турдаги ёрдамлар
кўрсатиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, ташкилот ва ҳарбий қисмлар
вакиллари бириктирилсин ҳамда ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш ва кўнглини
кўтариш мақсадида уларнинг яшаш жойига раҳбарларнинг ташрифини ташкил этиш,
ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари турар жойи ва уй
хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда ўз уй-жойига эга бўлмаганларига
турар жой ажратиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
vodiymedia.uzнинг ҳукуматдаги манбалари маълумотига кўра, Юртбишмиз Ватан
учун қон кечиб курашган уруш қатнашчиларига истакларидан келиб чиққан
ҳолда ҳаж ибодатини амалга оширишлари имкониятини туҳфа этган.
Бунинг учун уларга бепул йўлланма бериш ҳал этилади. Фарз амални адо этишни
истаган уруш қатнашчиларига ҳамроҳлик қилувчи шахсларга ҳам навбатсиз йўлланма
берилади.
9 апрелдан эътиборан хаж ибодатини бажаришни истовчи уруш қатнашчилари
рўйхати вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда “Нуроний” жамғармаси билан
ҳамкорликда шакллантирилади ва тегишли идорага тақдим этилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий