Агар бола яқинларини урса…🍀
Бир ярим – уч ярим яшар бола ҳаётининг турли босқичларида
ижозатнинг чегарасини текшира бошлайди, хусусан қуйидагича усулларда: онаси,
отаси ва бувисини уради, чимчилаб олади, тишлайди, сочидан тортади.
Одатда, бу ёшда воқеалар оила даврасида юз беради ва ҳали
бошқа болаларга нисбатан қўлланилмайди.
Нима қилиш керак? Табиийки, муаммонинг ечими универсал эмас
,
аммо чегарани текшириш ҳақида сўз борганида, шунинг ўзи ҳам етарли.
🍀Бола психологияси🍀
«Мушт» еганингиздан кейин болага дарров бу оғриқли бўлганини
ва у сизни уришини истамаслигингизни айтиш муҳим.Агар «муштлар» такрорланса,
боланинг қўлини ушлаб қолишга ҳаракат қилинг.Агар бу пайтда бола қўлингизда
бўлса, иккинчи уринишдан сўнг, бу сизга ёқмаслигини ва бундай шартларда у билан
мулоқот қилмаслигингизни айтиб, уни қўлларингиздан туширинг. Шу тарзда биз
сўзларга ҳаракатни улаган бўламиз ва бу билан сўзларнинг моҳиятини намойиш
этамиз.Агар бола йиғласа, уни яна қўлга олиб, эркалаш мумкин. Ахир бизнинг
вазифамиз жазолаш ва камситиш эмас, балки тушунтиришдир. Болани тўсатдан
қўлингиздан тушириш билан эса, уни ҳақиқатан ҳам хафа қилган бўласиз.Агар
гўдакни қўлга олганингиздан кейин «муштлар» яна такрорланса, уни пастга такроран
туширинг ва худди юқорида кўрсатилган тарзда сизга АЙНАН НИМА тўғри
келмаслигини хотиржамлик билан тушунтиринг. Бунда шундай сўзларни топиш
керакки, бола ўзи эмас, балки хатти-ҳаракати яхши эмаслигини аниқ
тушунсин.Албатта, бундай уринишдан сўнг уни энди дарров қўлга олмайсиз. Аммо
ишни йиғигача олиб борманг. Кейинги сафар боланинг қўлларини енгилгина ушлаган
ҳолда уни қўлга олиш мумкин.Агар бола қўлингизда бўлмаса,
хатти-ҳаракатларингизни сўзлар билан таъкидлаган ҳолда, ундан сал узоқлашинг,
яъни агар бирга ўйнаётган бўлсангиз, ўйинни тўхтатинг, агар у югуриб келиб
«мушт» туширса, хонадан чиқиб кетинг.Агар буларнинг ҳаммаси бошқа оила
аъзоларининг кўз ўнгида юз бераётган бўлса, улар вазиятга аралашмаганлари ёки
онани қўллаб-қувватлаганлари маъқул. Бу ҳолатда хафа қилган томонга батамом
эътиборсиз бўлган ҳолда, жабрланган томонга меҳрибонлик кўрсатган яхши. Бундай
ўрнак кўрсатиш, боланинг хатти-ҳаракати эътиборни тортишнинг яхши йўли
эмаслигини ва, асосийси, у фойда бермаслигини намойиш этади.Бу ҳаракатларнинг
барчасида изчиллик муҳим аҳамият касб этади. Яъни, агар онани уриш мумкин
бўлмаса, демак уни на эрталаб, на кечқурун, на кўчада, на меҳмонда, на бошқа
вазиятларда уриш мумкин эмас. Одатда, муаммони ҳал этиш учун 2 3 ҳафтанинг ўзи етарли
бўлади.
🍀Ота-онанинг хатоси🍀
Ота-оналарнинг энг кенг тарқалган хатоси – бу боланинг
юқоридаги хатти-ҳаракатига қарши курашишга уринишидир!
«Қилмишига яраша жавоб бериш», яъни қўлига уриш ёки орқасига
шапатилаш. Бу нотўғри. Чунки болалар ота-онасининг хатти-ҳаракатидан намуна
олади. Бу билан сиз болага «мушт тушириш» норозиликни ифодалашнинг ижозат
этилган усули эканини намойиш этган бўласиз.«Ўзингизни йиғлаётгандай кўрсатиш»
— бу спектакл. Агар алдов факти инобатга олинмаса, онанинг ниманидир тасвирлаши
«ўйин» ҳисобланади. Айниқса, бир-бир ярим ёшда. Шу боис бола «спектакл» томоша
қилиш учун кейин ҳам ўзининг ножўя хатти-ҳаракатларини такрорлаши эҳтимоли
бор.«Оғриқдан» қичқиришларга ҳам 2 банддаги маслаҳат тааллуқли. Агар бола қўрқмаса,
юз бераётган нарсаларни «спектакл» сифатида қабул қилади. Балки, яна қилиғини
такрорлашни истаб қолар.Уят. «Уят эмасми», деган гаплар. Уят бу ижтимоий мезон
бўлиб, у тарбиявий мақсадларда самарали бўлса ҳам, бола каттароқ бўлганидан
кейингина таъсирли бўлиши мумкин. Гўдак учун бу оддий сўз холос.
Мақоламиз бошида кўп ҳолларда бу чегарани текшириш экани
ҳақида ёзгандик. Албатта, агар бола оилада бунақа муносабатни кўрмаган бўлса.
Агар унинг ўзини уришса ёки ота-онадан кимдир иккинчисига қўл кўтариши мумкин
бўлса, унда вазиятни ўзингиздан ўзгартиришни бошланг.
Комментариев нет:
Отправить комментарий