Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 25 апреля 2017 г.

об-хаво ва инсон рухияти


                        ОБ – ҲАВО  ВА  ИНСОН  РУҲИЯТИ

            Эътибор қилган бўлсангиз,ўзаро мулоқотдаги ҳол-аҳвол сўраш жараёнида кайфиятлар ва об-ҳавони сўраш ҳам айримлар орасида одат тусига кирган.Қизиқ,бу нима билан боғлиқ бўлиши мумкин?
            Албатта,буни инсон руҳияти билан бевосита боғлаш мумкин.Чунки об-ҳавонинг ўзгаришига қараб одамнинг ўзгаришига қараб одамнинг кайфияти ҳам
ўзгариши бир неча йиллар олдин олимлар томонидан аниқланган.
            Очиқ,қуёшли ва ёқимли ҳаво ҳукмрон бўлган кунларда гўё ишларингиз ҳам силлиқ битаётган,аксинча,қахратон совуқ ёки изғирин шамол эсиб турганда юришмаётганга ўхшайди.Аслида чиндан ҳам шундаймикин?
            Мутахассисларнинг аниқлашларича,ҳаводаги намлик,ҳарорат ва бир неча соатлик қуёш нурлари кайфиятимизга таъсир кўрсатади.Қуёш нурлари чарақлаган ҳаво кайфиятни кўтарса намликнинг юқорилиги уйқуни келтиради,ҳароратнинг кўтарилиши натижасида одам учун қулайлик камаяётганлиги туфайли жиззакилиб келиб чиқиши мумкин экан.
            Эзиб ёғадиган ёмғир айримларни асабий зўриқишга тушириши ҳам мумкин.Қанча- лик ёмғирли об-ҳавони ёқтирманг,ўша куни ўзингизда ҳолдан тойиш,зерикишни кузатасиз.Одатда,бундай кунлар кофе ичиб,деразадан ёмғир ёғишини томоша қилиш яхши.Ёмғир кўпчиликка хотираларини эслашга мажбур қиладиган об-ҳаво.
            Ҳозир ўлкамизга қиш .Қишнинг ҳам ўзига хос завфи,гашти бўлакча.Қорли об-ҳаво инсонга ижодий кўтаринкилик бағишлайди ва кўп ишланиггиз келиб қолади.Юқори кайфиятда куннинг қандай ўтганини ҳам сезмай қолиш мумкин.     Агарда дўстлар ёки оила аъзоларингиз билан мириқиб қорбўрон ўйнасангиз,кўнглингизда анчадан бери йиғилиб қолган ғуборларингиз тарқалиб кетганини хис қиласиз.Боз устига мусаффо қор турли вирус ва инфекцияларни ўлдириб,саломатлигингизнинг тикланишига ҳам замин яратади.
            Шукрки,биз йил ўн икки ой қуёш нуридан баҳраманд бўла оладиган мўъжизакор юртда яшамайди.Шунданми,қуёшли об-ҳаво бизга олам-олам қувонч бағишлайди.Қиш- нинг совуқ кунларида бир кун қуёш кўринмай қолса,дарров соғиниб қоламиз.Чунки қуёш одам танаси учун асосий қувват манбаидир.Фақат зарур вақтда унинг ультрабинафша нурларидан ҳимояланишни унутмасангиз бўлгани.
            Дарҳақиқат,инсон – табиатнинг узвий бир бўлаги бўлиб,унда кечаётган ҳар қандай жараён одам организмида акс этмай қолмайди.Шундай экан,кимдир сиздан ҳол-аҳвол сўраётиб,об-ҳаво билан ҳам қизиқса,асло ҳайратланманг.Бу шунчаки бизнинг атроф-муҳит билан чамбарчас боғлиқлигимиздан далолат.


Комментариев нет:

Отправить комментарий