Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 24 апреля 2017 г.

хотирага


МУСТАҲКАМ  ХОТИРА  АСЛО  ПАНД  БЕРМАЙДИ

Добавьте подпись

            Хотирангиз керакли маълумотларни эслаб қолишда панд бераяптими? Сизда танишларингиз исмини унутиб қўйиш ҳоллари тез-тез учраб турадими? Қуйидаги ҳолатлар балки сизга жуда танишдир: нима ҳақдадир гапирмоқчи бўласиз,лекин у кутилмаганда эсингиздан чиқиб кетади; фикрингизнинг ўртасида аслида ўзи нима ҳақда ўйланаётганингизни ҳеч эслай олмайсиз.Агар шу муаммолардан бирортаси сизга тегишли бўлса,мақолани ўқишда давом
этаверинг.Натижада қандай қилиб хотирани мустаҳкамлашни билиб оласиз.

            Бизнинг хотирамиз чекланмаган ҳажмдаги маълумотларни сақлаб қолиш имкониятига эга.Агар биз шу имкониятларни кенгайтирувчи усулларни қанчалик кўп машқ қилсак,керакли маълумотларни эслаб қолишимиз шунчалик осонлашади.
            Миямизда 3 турдаги хотира мавжуд ва улар ўз вазифасини турли йўсинда бажаради.Масалан:
  • Тасодифий хотира ҳаётимиздаги содир бўладиган ходисалар ҳақидаги маълумотларни турли ҳис-туйғулар билан боғлиқ ҳолда сақлаб қолади.
  • Семантик хотира бизни ўраб турган олам ҳақидаги,турли сўзлар ва уларнинг маънолари тўғрисидаги умумий билимларни ўз ичига олади.
  • Такрорланиб турувчи хотира эса бизга доимий амалларни бажаришимиз учун имконият беради.

ХОТИРА ПАСАЙИШИГА  ОЛИБ  КЕЛУВЧИ  ОМИЛЛАР
            ДИАБЕТ – гипертония каби дардлар миямизнинг англаш,тушуниш,ўрганиш функциясини пасайтиришда катта рол ўйнайди,бу ҳолат асосан ёши катта аёллар орасида кўпроқ чрайди.Гипертония – агар қон босимингиз юқори бўлса,сизда хотирангиз пасайиши ва руҳан оғирлашиш эҳтимоли кўпроқ бўлади.
            Б 12 витамини етишмаслиги – агар сизнинг кунлик овқатингизда етарлича Б12 витамини бўлмаса,хотирангиз зўриқишларни осонгина қабул қилади.Бошқа озиқ бўладиган моддалар етишмаслиги эса мия қўшимча функциясининг сусайишига олиб келиши мумкин.
            Заҳарланиш – шунақанги заҳарловчи моддалар борки,инсоннинг мия функциясини сусайтириш билан бирга наркотикага йўлиқтиради.
            Климакс даври.Бу вақт давомида сиз хотира функцияси ва фикрни жамлаш билан боғлиқ талайгина муаммоларни бошингиздан ўтказишингиз мумкин.

                                   ХОТИРА  ҚАНДАЙ  ИШЛАЙДИ?
            Инсон хотираси бирор маълумотни кўриш,ҳидлаш,тегиш,эшитиш орқали сақлаб қолади.Маълумотни узоқ вақтли хотирага сақлаб қўйишдан олдин қисқа муддатли хотирада вақтинчалик маълумотларни алмашинилади.Миянинг маълумотларни автоматик равишда рўйхатга олиш тизими йўқ.Эслаб қолиш қобилияти яхши бўлиши учун маълумот хотирада кодлаштирилган бўлиш керак.

                   МАЪЛУМОТНИ  ҚАНДАЙ  КОДЛАШТИРИМИЗ  МУМКИН?
            Бу услубни сиз мактабдан бери билсангиз керак: эсда сақлаб қолишни хоҳлаган нарсани ифодали ўқиш ва уни ҳеч бўлмаганда бир марта қайтариш.Бу тез-тез учрайдиган ҳолат.Масалан,биз телефон рақамини,эълон ёки янгиликларни овоз чиқариб,баландроқ ўқисак,уларни эслаб қолишимиз осон бўлади.
            Айнан шу услубдан мураккаброқ маълумотлар учун ҳам фойдалансак,қанчалик самарали натижа бериши мумкин? Масалан нутқни ёд олиш ҳақида нима дейсиз?Уни такрорлайвериш шак-шубҳасиз фойдали бўлиб чиқади – нутқингиз устида қанчалик кўп ишласангиз,ҳар бир қаторни эслаб қола оласиз.
            Яна бир фойдали усул: маълумотларни гуруҳларга ажратиш ва уларни таниш бирор нарса билан боғлаб,эслаб қолиш.
            Узунроқ матнни тезроқ ёд олиш учун эса мутахассислар қуйидагиларни тавсия қилишади.
            Ўқиётган маълумотингизнинг кўринишини миянгизда яратинг.Уларни тасаввур қила олганингизда сиз маълумотни янада осонроқ эсда сақлаб қоласиз.
            Кулгили ёки баъмани бирор нарса ҳақида ўйланг.Кейин шу ифодани ўқиётган нарсангизга боғланг.Бу сизга хотираларингизни ҳиссиётларга боғлашга икон беради.
            Вақтингизни ўзингизни қизиқтирадиган руҳий,ҳаёлий амаллар билан шуғулла- нишга сарфланг.
            Овқатланиш тартибига ва овқат таркибига эътибор беринг.Биласизми,миямиз тана оғирлигининг атиги 2 фоизини ташкил қилади,лекин биз қабул қилаётган кислород ва озиқаларнинг 20 фоизини истеъмол қилади.Умумий қоидаларга кўра,сиз қиммат озиқавий қўшимчаларга муҳтож эмассиз.Шунинг учун “ёмон нарсалар” истеъмол қилмаётганингиз- га ишонч ҳосил қилинг.
            Мия тананинг бир қисми эканлигини унутманг.Танангиз учун бажараётган жисмоний машқлар мия фаолияти ривожланишига ҳам яхши ёрдам бера олади.
            Машқларни кўтаринки руҳда ва келажакка бўлган катта ишонч билан бажаринг. Ташқи ҳодисалар таъсиридан ёки ўз фикрларингиз томонидан зўриқтирилганлигидан қатъий назар,асабийлашиш ва хавотирланиш нерв ҳужайраларимизни ҳалок қилади ва янги битаси яралишига тўсқинлик қилади.Бунга мисол тариқасида сурункали руҳий зарбани кўрсатишимиз мумкин.Миянгиздаги нерв ҳужайраларининг қанчалик узоқ яшаши сиз улардан қандай фойдаланишингизга боғлиқ.
            Ўрганиш орқали ривожланинг,зеро миямиз борлигининг сабаби ҳам яшаб турган муҳитимизни ўрганиш,ўзгартириш.Бу миянгизни тез-тез янги ғайрат,фаоллик билан ҳаракатга унданг деганидир.
            Биламизки,биз сайёрамиздаги ўзини-ўзи назорат қила оладиган,бошқара оладиган ягона тирик мавжудодмиз.Ҳаётингизда забт этишингиз мумкин бўлган чўққиларни тасаввур қилинг,илҳомлантирувчи,ҳиссиётларни уйғотувчи сўзлар,нутқларни тингланг. Мактаб,коллежни,олий ўқув юртини тугатгандан кейин ҳам ҳар доим изланишда давом этинг,бунда ёшингизнинг аҳамияти йўқ.Миянгиз ривожланишда давом этаётгани сизнинг нима бажараётганингизда яққол кўринади.
            Тадқиқот олиб боринг,саёҳат қилинг.Турар жойни ўзгартириб туриш сизни муҳитга кўпроқ эътибор беришга ундайди.Янги қарорлар қилинг,миянгизни ишлатинг.
            Миянгизни ташқи манбаларга кўра ишлатманг.Кино юлдузлари,сиёсатчилар,ақлли қўшнингизга кўра ҳам эмас.Ўз қарорингизни ўзингиз қабул қилинг ва ҳаттоки,хатоларни ҳам.Ҳаракатларингиздан тўғри хулоса чиқаринг.Шу йўсинда сиз ўз миянгизни машқ қилдириб борасиз,қўшнингизникини эмас.
            Кайфиятингизни доимо яхши қилишга ва тез-тез кулиб юришга одатланинг.
            Аёллар учун ҳар ҳафта бир мил пиёда юриш хотиранинг кучайишини 13 фоизга яхшилайди.
            Янги тил ўрганиш – изланишлар шуни кўрсатадики,ўз тилини ҳам яхши билмайдиганлар ёки хорижий тилларни билмайдиган одамлар хотира пасайиши касалига нисбатан кўпроқ дучор бўлишади.
            Ҳозирдан курашни бошланг ва бугуннинг ўзидаёқ юқоридаги усуллардан ҳеч бўлмаганда биттасини яхшилашга ҳаракат қилинг!

                                   Саҳифани Абдураззоқ Бурлиев тайёрлади

Комментариев нет:

Отправить комментарий