Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 8 августа 2016 г.

комилжон хакимов

                                БУ  КУНЛАРГА  ЕТГАНЛАР  БОР...
                            

... Бола эдик.Мактабимиз шундоққина йўлнинг нариги четига жойлашган.Уйимиз- дан унча узоқ эмас эди.Ҳеч эсимдан чиқмайди.Холдор амаким фронтга кетадиган кун хайр- лашгани қариндош-уруғлар,маҳалладошлар тўпланишган.Аълочи бўлиб ўқиётганимдан- ми,қизиқиб мактабга кетиб қолибман.Амаким мени чақиртирди.
         Биз бир ҳавлида яшардик.Амаким болажон эди,мени жуда
яхши кўрарди.Ҳовли тўла одам.Ҳамманинг ҳам ўз ўрни бор деганларидек,менинг келишимни кутиб турган Холдор амаким,бағрига босиб ўпди.Ҳозир ҳам кўз ўнгимда туради: амаким кенг елкали,қадди- қомати келишган,истараси иссиқ,юзларидан табассум аримас,катта-кичикни тенг кўрадиган инсон эди.
            Менинг биттагина ўғлим Собиржонга қараб юр.У сендан икки ёш кичик, - дея тайинлади.
           Сиз қаёққа кетяпсиз? – деб сўрабман ундан.Амаким чуқур хўрсиниб,кулимсираб Ватанни душманлардан озод қилгани урушга кетаётганини айтди.
           Холдор амаким Калининград остонасида ярадор бўлди.Госпиталда даволаниб,яна қайта жангга кирди.Шу-шу дом-дараксиз,хабар бўлмади.
          Собиржон ота доғида ташна бўлиб ҳаётдан кўз юмди.Хизмат баҳона,тақдир тақозоси билан мен Калининградда бўлдим.Амакимнинг изларини излаб,бўзлаб,неча-неча қабристонлардан унинг номини қидирдим,топмадим.Урушда харобага айланган бинолар- ни,вайронага учраган катта кўприкларни кўрдим.Ўша даҳшатли кунларни тасаввур қилдим.Миллионлаб ота ва болаларни бир-биридан жудо қилган урушга лаънатлар айтдим.

           Бугунги осойишта кунларимга шукроналар келтириб,ёшларга унинг қадрига етинглар,деб такрорлайман.Унутмангки,болаларим,бундай дориломон кунларга етганлар бор,етмаганлар бор.(Андижоннома 29 июнь сонидан олинди)

Комментариев нет:

Отправить комментарий