Семиришни истайман»
Кўпчиликнинг ортиқчавазндан азият чекишиянгилик эмас, аммо
орамиздавазн орттириш пайидабўлганлар ҳам анча-мунча!Хўш, қандай қилиб
ҳечқандай қўшимча дориларсиз,уй шароитида, тезда«семириш» мумкин?Саҳифамиз айнан
шу ҳақда!
Вазн ортиши нимага боғлиқ?
Тана вазни табиий ҳолда мушаклар ҳажми ҳамда ёғ қатламининг
ортиши, суякларнинг мустаҳкамланиши ва улар орасидаги бўшлиқ камайиши ҳисобига
ортади.
Мушакларни чиниқтиринг!
Ёғ, асосан, вазндан кўра, қоматингизга таъсир кўрсатади. Ёғ
қатлами мушаклардек зич бўлмаганлиги сабабли, унинг ортиши бирдан кўзга
ташланади. Эркакларда ёғ қатламининг ортиши тананинг қорин қисмига, аёлларда
эса баданга сезиларли таъсир кўрсатади. Агар вазнингизни 10 кг . ва ундан ортиқроқ
миқдорда кўпайишини истасангиз, ёғ билан бир қаторда мушаклар ҳажмига ҳам
эътибор беринг. Вазнингизни ортиши қоматингизни бузмаслиги учун керакли жойдаги
(масалан, қўл ёки оёқ) мушакларни чиниқтириш лозим.
Кичик тавсиялар:
· Овқатланишдан аввал, албатта, бирор севимли мева ёки
сабзавотдан тайёрланган шарбатни ичиб, иштаҳангизни очинг!
· Кунига камида олти марта ва иложи борича бир хил оралиқда тамадди қилинг.
· Овқатланиб бўлгач, бироз муддат ҳеч қандай жисмоний меҳнат
билан шуғулланмай, ҳордиқ чиқаринг.
· Лимонўт
(мелисса)ли дамлама ҳам тана оғирлигини ошириш хусусиятига эга.
· Тезда вазн ортишига ёрдам берадиган хамирли, қовурилган
таомлар ҳамда ширинликларни одатдагидан кўпроқ истеъмол қилинг, аммо улар таомномангизни асосий қисмини эгаллаши
шарт эмас.
· Углеводлар, оқсил ва ёғ (асосан ўсимлик ёғи)га бой
бўлган таомларни истеъмол қилинг.
· Спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш ва ортиқча
асаббузарликка йўл қўймаслик тавсия этилади. (1001 маслахатдан олинди)
Комментариев нет:
Отправить комментарий