Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 11 августа 2016 г.

учрашув

ИЖОДКОРЛАР ВА ФЕРМЕРЛАР УЧРАШУВИ

Андижон адабий гурунгги ижодкорлари Суҳайлий, Мухоммадсодиқ Нурмухаммедов,гўзал фарғонанинг СЎХ туманидан  келган мехман  Ашурхожи ва бошқалар билан Андижон адабий гурунггининг раҳбари,
“Нафосат” ижодкорлар клубининг бадиий раҳбари,шоир ва носир Ғани Мажид лар ва камина  биргаликда  Андижан туманиниг Отчопар
адирларида фермерлик қилаётган Йўлдошов Боходиржон  хожи таклифи билан у яратган боғга ташриф буюрдик.
Адир жойда, сувсиз асрлар давомида қақраб ётган жойга ўзининг фидокорона меҳнати билан яратган боғини кўриб ижодкорлар бу ажойиб инсоннинг ижодига қойил қолдик.
 Шаҳар ва қишлоқларда ёнида сув бўла туриб кичкинагина томорқасини ташландиқ, кўримсиз жойга айлантириб ўтирган баъзи бир уқувсиз инсонлар олдида бу инсон ўзининг меҳнатсеварлиги, тиниб-тинчимаслиги билан 35 гектар ерни катта боғга айлантиргани бизни хайратга солди.

Баходирхожи ака ўзининг бу боғни қандай бунёд этгани ҳақида сўзлаб берди. Дарҳақиқат, бундай катта майдонда боғ яратиш осон иш эмас
. Уни бу ишга ҳеч ким мажбур ҳам қилган эмас. Юракдаги ўти, ғайрати ва боғ яратиш иштиёқи билан, тинимсиз меҳнат эвазига келажак авлодга ажойиб мевазор боғ барпо этилибди. Бу ҳам инсоннинг ўзига хос ижоди. Баходирхожи ака келажак авлодлари учун ўзининг ҳайкалини қуриб қўйибди, десак муболаға бўлмайди.
У етиштирган мевалари, эккан полиз ва бошқа экинлари ҳақида худди янги ёзган асари ҳақида гапиргандай тўлқинланиб гапирарди. Яна шунча катта боғда етиштирган меваларни исроф қилмай туршаклар қилиб, шаҳар аҳолисига етказиб бераётгани айтмайсизми. Баъзи одамлар уйидаги бозордан олган бир неча килограмм мевани ачитиб ташлаётган бир вақтда бу одамнинг уйидан шунчалик узоқ жойда, кечалари пойлаб шундай ишларни қилиши кишини хайратга солмай қўймайди.

Баходирхожи аканинг боғида ўриклар аллақачон тугаб кетган бир пайтда ҳам ўрик пишиб турганини кўриб барчамиз лол қолдик. У камдан кам  учрамайдиган кеч пишар ўрикдан ҳам алоҳида боғ яратибди.(ўйланг авгус ойида ўрик пишияпти)
Андижон адабий гурунггининг раҳбари,
“Нафосат” ижодкорлар клубининг бадиий раҳбари,
шоир ва носир  Ғани Мажид  бу ўрикдан ўз ховлисидаги ўрикка пайванд қилиш учун новда кесиб олиб келиб улаб қўйди.

Уйга келиб таассуротларимни ўйлар эканман, ўз-ўзидан ҳайратим илҳомга айланиб шеърлар оқиб кела бошлади. Бундай фидоий инсонлар ҳаёти мени ром этган эди. У ерда қилган дуоимни шеърга айлантирдим, бу ажойиб инсондаги эзгу ният менга илҳом бериб “ният” номли шеър ҳам ёздим.
ДУО  ҚИЛАЙЛИК
Дуо қилиб беринг дейишди менга,
Қўлларини очиб, кўзимга боқиб.
Тилак учун бир сўз беришди менга,
Тилаклар шу онда келдилар оқиб.
Қўлимни очдим мен қани деб омин!
Тинчлик-хотиржамлик бўлсин оламда!
Аллоҳ, ҳар инсонга саодат бергин!
Инсоф, иймон бергин ҳар бир одамга!
Қул қилма ҳеч зотни асло нафсига!
Унга ошно қилма шайтонни асло!
Соя солма эркак кўрки-лафзига!
Ёғдирма инсонлар бошига бало!
Элимдан кетмасин меҳру оқибат!
Қариндош-улуғлар бўлмасинлар ёт!
Дўстнинг бошига тушганда кулфат
Дўстнинг тес қараши инсонга иснод.
Бойлик деб ҳар инсон бўлмасин ожиз!
Қалбин ожиз қилма ҳеч бир инсонни!
Тузалмас дард берма инсонга ҳаргиз!
Бало-қазолардан асра жаҳонни!
Қани қўлни очинг азиз инсонлар!
Дуомиз Аллоҳга илтижо бўлсин!
Қандай эзгу тилак қилсак бу онлар,
Аллоҳ бизларга мустажо қилсин!
 НИЯТ
Ниятини очиқ айтмайди одам,
Билмайсан айтгани чинми ё ёлғон.
Фақат яхши ният қиладиган кам,
Билинтирмаслар лек гар бўлса ёмон.
Ният қандайлигин биласан кейин,
Ҳаёт ошкор этар ёмон ниятни.     
Йиллар бирга-барга яшаган сайин,
Қадрига етасан эзгу ниятни.
Эзгу ниятлилар олижанобдир,
Халқ учун жонини айлайди фидо.
Ёмон ният бир кун фош бўлар охир,
Ёмон ниятила бўларлар адо.
Яхши ният ярим мол дегани рост,
Ҳар кимга ҳам насиб бўлмас пок ният.
Нияти қинғир бўлса агар дўст, 
Шарманда қилади бир кун жамият.
Ниятни яхшироқ қилинг одамлар,
Ёмон ниятлилар бир кун бўлар фош.
Шайтон ниятни бўлғаган дамлар,
Ўзингизни асранг унга отинг тош.
Ният эзгу бўлган буюк зотларда,
Катта бойлик эрур соф, эзгу ният.
Эришасиз бир кун яхши отларга,
Донони доно дер бир кун жамият. (ҒАНИ Мажид)

Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли –рухшунос олим,профессор


Комментариев нет:

Отправить комментарий