Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 2 августа 2016 г.

одилжон худайбердиев


БЕЛБОҒ
Белингда белбоғинг борми?—дейишар,
Мард, ботир йигитга бу бир ишора.
Белда белбоғликлар элни севишар,

Эркаклик шаънига белбоғ нишона.

Ватан учун эрлар боғлашар белин,
Ватан—муқаддасдир, Ватан—ор-номус.
Хор қилмас белбоғли йигитлар элин,
Бугун музейларда белбоғлар афсус.

Дўппи киймай қўйди, одамлар дея,
Ўкиниб ёзганди Муҳаммад Юсуф.
Тўн ҳам эркак учун ғурур эдия
У ҳам сандиқларда ётибди таассуф.

Замон ўзгараркан, ўзгарар ҳаёт,
Дўппи, тўн, белбоғлар, урфдан қолди.
Баъзан разм солсанг қариндош ҳам ёт,
Халқимда оқибат анча йўқолди.

Тўйда кийдирарлар куёв болага
Ҳурмат белгиси деб тўн, дўппи, белбоғ.
Демак, асас йўқдир бўяш қорага
Ўчмагай оталар ёққан шамчироқ.

 Одилжон ХУДОЙБЕРДИЕВ,
        
“Нафосат” ижодкорлар  клуби аъзоси

Комментариев нет:

Отправить комментарий