Терини тез қаришга олиб келувчи
маҳсулотлар
Сезганмисиз, дабдабали базм ёки
зиёфатдан кейин терингиз қандайдир қуруқшаган, ғижимлангандек кўринади. Бунинг
ажабланарли жойи йўқ, чунки биз истеъмол қилаётган нарсалар бевосита тери
ҳолатига таъсир кўрсатади. Шундай маҳсулотлар борки, уларни мунтазам равишда
истеъмол қилиш терининг қариш жараёнини тезлаштиради.
1. Ширинликлар
Организмда қанд миқдорининг
кўпайиши “гликациянинг якуний маҳсулотлари” (ГЯМ)ни келтириб чиқаради, яъни
“ортиқча” молекулалар оқсил молекулалари билан бирлашади. Оқибатда ГЯМ терининг
ёш ва таранг бўлиши учун жавоб берувчи оқсилларни парчалайди. Шунинг учун
ширинликни ортиқча еб бўлмайди.
2. Алкоголь
Соғлом жигар соғлом тери дегани. “Агар жигар фаолияти
жойида бўлса, терини зарарловчи токсинлар организмдан табиий йўл билан чиқиб
кетади”, – дейди Америка дерматология академияси аъзоси, доктор Ариэл Остад. “Лекин
улар жигарда тўпланиб қолса ва парчаланмаса, терида нохуш ўзгаришлар пайдо
бўлади, юз сарғайиб, ажин босади”, – дейди доктор. Алкоголь сувсизланиш ва
уйқусизликка сабаб бўлади. Уйқусизлик эса терини дағаллаштиради.
3. Туз
Овқат тайёрлаётганда туз ишлатмасангиз, бу тузнинг таом
таркибида бутунлай бўлмаслигини англатмайди. Туз ҳеч ким кутмаган жойда ҳам
бўлиши мумкин (масалан, иссиқ шоколадда, творогда, маккажўхори қаламчаларида). Туз
консерваланган маҳсулотлар таркибида ҳам бўлади. У организмдаги сувни тутиб
туради ва одамни “шишиб кетгандек” қилиб кўрсатади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий