КУТИЛМАГАН ТАДБИР
Фарид Усмон
таваллуд кунини сал кунлар салқинлаганда қилишни айтгандан кейин бу сафарги
Андижон адабий гурунгги анжуманини Қора дарё соҳилидаги чойхонада оддий анжуман
кўринишда ўтказишга қарор қилиб гурунг ижодкорларига бу нарсани эълон қилган
эдим. Бу кун барчамиз йиғилиб сайлгоҳга етиб келиб гурунгни бошлаганимизда ҳам
мен ижодкорларнинг Фарид Усмон
таваллуд кунига аталган шеърлар олиб келганини
билмасдим. Гурунгни бошлаб бериш учун сўзни энг кекса ижодкор Комилжон ака
Ҳакимовга берганимда у кутилмаганда Фарид Усмонга аталган шеърини ўқий бошлади.
Буни Фарид Усмон ҳам кутмаган экан, ўзини анча ноқулай сеза бошлади. Фарид ака миннаддорлик
билдирди.
Кейинги сўзни
Қиличбек Охунга бердим. У аввал икки шеърини ўқигач Фарид Усмонга бағишланган
яна бир шеърини ўқишга рухсат сўради. Кўпчилик рози бўлгач у ҳам Фарид акага
атаб ўзи ёзиб келган шеърни ўқиб берди.
Фарид Усмоннинг
таваллуд кунидан бехабар келган Одил Сувчи ҳам оғзаки бўлса ҳам табриклаб
қўйгач кейинги сўз олган Шеруз ва Эркин Охундлар ҳам Фарид акани табриклаб
кейин шеърларини ўқидилар.
Тадбиркор шоир
Орифхожи Мелиев Фарид Усмонга атаб шеър ёзиб уни интернет орқали ҳам эълон
қилган эди. У табрик сифатида ушбу шеърни ўқиб берди.
Кейинги сўз
олганлар ҳам ўз табрикларини айтгач Абдуқодир Саттаров кўпдан бери шеър ёзмаган
бўлса ҳам Фарид Усмонга атаб ҳали эълон қилинмаган янги шеърини ўқиб берди.
Хуллас, бу кунги анжуман
кутилмаганда ўз-ўзидан Фарид Усмон таваллудининг 70 йиллигига бағишланиб кетди.
Бу анжуман албатта, шоиримиз таваллудининг тантаналари олдидан гурунгдошларнинг
гўёки машқи бўлган бўлса ҳам, чин дилдан чиққан ҳақиқий муборакбод анжуман
бўлган эди. Бундай анжуманнинг табиий
равишда юзага келиши устоз шоирнинг ижодкорлар ичидаги ҳақиқий ҳурмати ва баҳоси эди.
Ғани МАЖИД,
“Нафосат”
ижодкорлар клубининг бадиий раҳбари
Комментариев нет:
Отправить комментарий