Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 16 августа 2016 г.

хурмат тожи

Фарид  УСМОН

         Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида Фарҳод исмига таъриф бериб, Фарри Ҳоди, дейди ва уни Ҳидоят Нурига тенглаштиради. Ки, унинг юзидан ҳидоят нури ёғилаётгандек тасвирлайди.

         Ҳар кўнгил ўз ҳазинасидаги нозик ҳиссиётлар билан қабул қилгани ва тасаввур қилгани каби, биз ҳам Фарид УСМОНнинг исмини, Фарри ийд, яъни байрамона нур, дегимиз келди. Чунки, унинг ижодида байрамона илиқлик, хурсандчилик кайфияти, гўзаллик сирлари, инсоний ғурур кўлами, Ватан туйғуси, қўйингки кўнгилдаги ҳисларни аллаловчи, ларзага солувчи маънолар мужассам.
         “Сирли остона” ғазалининг сўнги мисралари бевосита, дунёга машҳур Ҳофиз Шерозийнинг “Кўринди аввал ишқ осону сўнгра тушди мушкуллар” мисраси билан ҳамоҳанглиги бордек туюлади, чунки Фарид Усмон
“Муҳаббат уйига ташриф буюрмоқ бунчалар мушкул,
Фарид, намунча қаттақ бўлмаса бу сирли остона...”
яъни севги, муҳаббат, ишқ туйғулари шунчаки ҳавас эмас, ўзининг ширин азоблари, бу йўлдаги мушкулотлар ҳақида хабар беради, ғазалнинг мазмунидан  умрнинг бепоён йўлагида бораётган икки бепарво шахснинг аслида бир-бирига дўст, маҳрам, муҳтож эканлиги сезилиб туради.
Фарид Усмоннинг ижодидан ҳарбий-сиёсий воқеалар ҳам ўрин олганки, бу орқали халқ, олам халқларининг тақдири кўриниб туради. “Саркардалар” ғазалида тасвирланган воқелик бугунги Шарқ мамлакатлари ҳалқларининг аҳволини эслатади. Яъни, “Улар жанг бошлади, ўлди халойиқ, қолди қирғинга” мисраларини ўқир экансиз, беихтиёр ИШИД (ИГИЛ) деган бало-қазонинг саркардалари қаҳвахўрлик қилишиб ўтиришганию, уларнинг малъунлари ўзларини ҳам, бегуноҳ халқларни ҳам безовта қилаётганлиги кўз олдингизга келади.
Шунингдек, мана шу мавзунинг мантиқий давоми сифатида “Қутайбанинг ўлими” ғазали қаралса, гўзал юртда жанг қилишдан бош тортган лашкар ва  саркардасининг ўлдирилиши тасвирланган. Маълумки, Ўрта Осиёга Ислом ғояси Қутайба бошчилигидаги лашкарлар билан кириб келган. Фарид Усмон бу воқеликни ёритиш билан юрт туйғуси, юртга муҳаббат ҳиссини уйғотади. Яъни, ўзга минтақа, ўзга юрт, ўзга миллатнинг жангчилари жангговар вазифаларидан воз кечишиб, мана шу Ўзбекистон диёрида фармонларни бажаришдан, хатто лашкарбошисини ўлдиришга қадар боргани таъсирли чиққанки, мисралар ҳам:
“Қутайба амр этар, сиз содиқ аскар, сизга жанг даркор,
Қани, тез отланингиз, бош эгинггиз эмди фармона.

Кўрарлар, бу заминнинг жаннатона тоза жойи шу
Типирлаб дейди, жанггинг бошларингдан қолсин ордона.

 Сен эй, Парвардигор, бизни жудо этма бу манзилдан,
Чўзарлар қўлларини юз илтижолар бирла осмона.”
каби содда, навкарона  жумлалар билан тузилган, ўқувчининг ёши ва маълумотидан қатъий назар ҳайратлантиради.
         Фарид Усмон ўз ўқувчиларига қараб шундай дейди:
         Ахир, мен инсонман, сиз инсон бўлинг,
         Менинг рўпарамда бўлинг бир одам.
         Мунаввар бир офтоб билан учрашай,
         Қуёш чиқққандайин яшнасин олам!
Фарид, ўзи нурли бўлгани учун нурли инсонлар билан учрашишини, мулоқотда бўлишни ҳуш кўради.
                                      Ҳурмат ТОЖИ,
                            (Ҳурмамат ТОЖИБОЕВ)

                                      адабиётшунос.

Комментариев нет:

Отправить комментарий