ТИШ ОҒРИҒИДА ТЕЗКОР ЁРДАМ
— Симилловчи тиш оғриғини мойчечак
ёки мармарак (шалфей) қайнатмаси қолдиради. Қайнатма илиқ бўлсин, оғизда иложи
борича кўпроқ ушлаб туринг.
— Тиш оғриғини қирқбўғин (хвощ)
билан даволаса бўлади. Бунинг учун гиёҳни қуритиб, туйиш керак. Кукуни билан
тишларни ювинг.
Бундай паста оғриқни тинчлантириб, милк яллиғланишини
қолдиради.
— Эман пўстлоғи (дубовая кора)
таркибидаги фитонцидлар яллиғланишга қарши курашади. 1 ош қошиқ майдаланган
пўстлоқни 1 сткан қайнаган сувда дамланг. Сузиб, кунига 6-8 маҳал оғзингизни
чаясиз.
— Агар чап томондаги тишларингиз
оғриётган бўлса, 3-4 дақиқа ўнг қўл кўрсаткич бармоғининг тирноғини ташқи
томондан босиб туринг. Агар ўнг томондаги тишларингиз оғриса, чап қўл кўрсаткич
бармоғининг тирноғини шу тариқа босасиз.
Комментариев нет:
Отправить комментарий