АНДИЖОН АДАБИЙ ГУРУНГГИДА М. ЮСУФ ЁДИ
Андижон
адабий гурунггининг навбатдаги апрел йиғилиши ўзбек халқининг севимли шоири
Муҳаммад Юсуф таваллуд кунига тўғри келди. Гурунгни олиб бораётган шоир Ғани
Мажид ижодкорларга аввалги анжуманда “кейинги анжуманга М.Юсуфга аталган
шеърларингизни олиб келинглар!” демаганидан афсус чекиб ўйланиб анжуманни
бошлади. Анжуманни бошлар экан, бу санани
эслатиб эрта келганларга университет
талабалари билан Маҳаммад Юсуфнинг ота уйига ижодий сафар қилганликларини ҳикоя
қилиб у жойда амакиси Маҳаммад юсуф номига барпо этган бодомзор, шоирнинг
қабри, унинг номига қўйилган синф, шоир номидаги музей ҳақида гапириб
бераётганда келган ижодкорларнинг бир қанчаси Муҳаммад Юсуфга аталган
шеърларини олиб келганликларини айтдилар. Шундан кейин Ғани Мажид бу кунги
анжуманни М.Юсуф ижодига бағишлашга қарор қилди. Ва ўзи М.Юсуф синфи билан
университет ижодкор талабалари орасида кутилмаганда ташкил қилган мушоираси,
хонадонида М. Юсуфнинг укасининг рафиқаси қандай кутиб олиб меҳмон қилганлигини
айтиб берди.
Анжуманда
сўзга чиққан, аввалдан ҳеч ким тайёрламаган шоирлар ҳам ўзларининг Муҳаммад
Юсуф тўғрисидаги хотиралари ва унга аталган шеърларини гурунгдошлар эътиборига
ҳавола эта бошладилар. Орифхожи Мелиев ўзининг халқпарвар шоирим Маҳаммад Юсуф
номли шеърини ўқиган бўлса, Икромжон Шукуров Муҳаммад Юсуфга аталган ҳали
кўпчилик эшитмаган шеърини ўқиб берди. Анжуманга биринчи келган ёш қаламкашлар
ҳам кутилмаганда Муҳаммад Юсуф тўғрисида ҳали ҳақиқий шеър кўринишига келмаган
бўлсада янги сиёҳи қуримаган шеърларини айтиб севимли шоирга эҳтиромини намоиш
қилишди.
Бу
кунги анжуманда гурунгнинг фаол қатнашчиси Иброҳимжон Аҳмедовнинг 70 ёшини ҳам
нишонлаш режалаш-тирилган эди. Ғани Мажид бу мавзуга тўхталиб Иброҳимжон
Аҳмедов ижоди ва шахсий фазилатлари ҳақида сўзлаб унга атаб ёзган табрик
шеърини ўқиб берди. Кекса шоир бутун гурунгдошлар бундай кутиб олишини
кутмаганини ва бу ҳурматдан жуда миннаддорлигини изхор қилди. Ўзининг янги
китобидан гурунгдошларга инъом қилди.
Иброҳимжон
Аҳмедовдан кейин сўз олганлар ўз ижодидан намуна ўқир эканлар, аввал кекса
шоирни табриклашдилар. Лекин барча ижодкорлар сўзини Иброҳимжон Аҳмедовни
табриклашдан бошласада, олиб келган шеърларининг бири Муҳаммад Юсуфга аталган
бўлиб чиқарди.
Шундай
қилиб бу кунги анжуман тайёргарликсиз, огоҳлантиришсиз, табиий равишда Муҳаммад
Юсуф таваллудига бағишланиб кетди. Бу Муҳаммад Юсуфнинг ҳақиқатда севимли халқ
шоири бўлганидан нишона эди.
Анжуман
якунида Ғани Мажид ўзининг Муҳаммад Юсуфга аталга шеърини ўқиб берди:
МУҲАММАД ЮСУФ
ХОТИРАСИГА
Шеъриятда бир ажиб рух
бошлаб кетган Муҳаммад,
Шеъриятнинг байроғини
ушлаб кетган Муҳаммад.
Онасини севиб неча
шеърлар битди юракдан,
Лекин она кўзларини
ёшлаб кетган Муҳаммад.
“Менинг ширин
қизларим”,--деб,
ўйлай-ўйлай қизларин,
Улар бахтин ҳали кўрмай
ашклаб кетган Муҳаммад.
Ўз халқининг дардларини
шеърга солди ва лекин,
Уни бошга кўтарганда
ташлаб кетган Муҳаммад.
Жўраларни, дўстларини
доим бошга кўтариб,
Душманларин шеърларила
тошлаб кетган Муҳаммад.
Чин дилидан ардоқлади,
“Марҳаматим—юртим”,--деб,
Марҳаматни митти бир
қуёшлаб кетган Муҳаммад.
Бирор шеърин кўзда
ёшсиз
ўқиёлмам мен Ғани,
Мухлисларни ўзига
йўлдошлаб
кетган Муҳаммад.
М.ЮСУФНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ
Бўлади доимо назм
байрами,
Шоирни бир эслар
шоирлар бари,
Ижоддан сўзлайлик
келинглар қани,
Муҳаммад Юсуфнинг
туғилган куни.
Бозорни эсламай
турайлик бир оз,
Янграсин қўшиқлар,
чалинсин най, соз,
Назмни севганни
қилайлик эъзоз,
Муҳаммад Юсуфнинг
туғилган куни.
Бир эслаб қўйишсин
ўқувчилар ҳам,
Ахир Андижонда бугун
зўр байрам,
Маънавият аҳли бугун
энг ҳуррам,
Муҳаммад Юсуфнинг
туғилган куни.
Ўқув юртларида ўтар
тадбирлар,
Барча Муҳаммадни эсга
олишар,
Гўё элга шоир шеърин
улашар,
Муҳаммад Юсуфнинг
туғилган куни.
Газетадан боқар шоир
дили шод,
Энг яқин дўстингдай,
энг яқин устод,
Бойлик пойгасидан бугун
эл озод,
Муҳаммад Юсуфнинг
туғилган куни.
Қариялар қилар руҳига
дуо,
Боғча боласи ҳам шеър
ўқир ҳатто,
Ўзбеклар учун бир
байрамдир гўё,
Муҳаммад Юсуфнинг
туғилган куни.
Одилжон
Худойбердиев,
Режиссёр,
шоир, клуб аъзоси
Комментариев нет:
Отправить комментарий