АНДИША
Гоҳи
подшоҳимсан, гоҳида қулим,
Гоҳи
жон ошноим, гоҳида ўлим.
Балки
сўнгимдаги осмонга йўлим.
Сен
ношуд шуурим, чўлоқ хаёлим..
Гоҳида
содиқман, гоҳ сувсиз қудуқ,
Гоҳ
меҳри ортиқман, гоҳ ваъда қуруқ,
Баърига чидадинг, сен қараб туриб.
Менинг кўхликгинам, нунок' аёлим.
Вафони ўргандим, дуони билдим.
Адашиб юргандим, Худони билдим,
Мана мусофирман, жудони билдим,
Онам соғинганим дилдан баёним.
Болам бахтим менинг, баркамол
бўлгин,
Илмга чанқоқ бўл, серсавол бўлгин.
Ватанга жон фидо, сен тайёр тургин.
Билсанг шул эрурким мақсад ҳаётим.
АНВАР
УСМОН...
Комментариев нет:
Отправить комментарий