Malhamuz1

ASSALOMU ALAYKUM "MALHAM1UZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 20 апреля 2016 г.

оёк терлаши....

ТЕРЛАШДАН ХАЛҚ ТАБОБАТИ ОРҚАЛИ ҚУТУЛАМИЗ
 Оёқ терлаши
 Даволаш:
 1. Оёғингиз тинимсиз терласа муздек сувда кир совун билан ювиб, панжаларнинг орасига, товонга чақалоқлар упасини суртганингиз маъқул. Бундан ташқари, Теймуров пастаси оёқ терини йўқотишга ёрдам беради. Ювиб, қуритилган оёққа паста суркагандан кейин 3-4 дақиқа сингигунча ётиб туриш керак. Натижага эришиш учун пастани тинимсиз 3-4 кун қатори билан ишлатинг.
 2. Махсус иссиқ ҳамда совуқ ванна тайёрлаб, ҳр бирига алмаштириб 2-3 дақиқадан оёғингизни солиб ўтирасиз. Бу усул 10 кун узлуксиз қўлланилади.

 3. Ромашкани 2 литр сувга, эман баргини 1 литр сувга алоҳида-алоҳида 15 дақиқадан қайнатиб, унга 2 ошқошиқ ош сиркасини қўшиб яна 10 дақиқа қайнатасиз. Илмилиқ қилиб, тоғорага қуйиб, оёқни 15-20 дақиқа солиб ўтирасиз. Бу усулни эринмай 10 кун қатори билан қилсангиз, оёғингизни терлагани босилиб, ўзингизни хотиржам сезасиз.
 4. Товонингизни тинимсиз терлаганини босишга оддий картошка ёрдам беради. Катта картошкани юпқа қилиб тилиб, кунига товонингиза босиб турсангиз, терлагани ҳам, ёқимсиз ҳид ҳам йўқолади.

 Кафтнинг терлаши
 Даволаш:
 1. Қайнатилиб совутилган сувга марганцовкани қизғиш тус бўлгунча аралаштириб, сувини артмасдан сингдириб, орқасидан болалар упасини суртиб қўйинг.
 2. Сувга нашатир спиртини аралаштириб, кунига уч маҳал кир совун билан ювиб, турсангиз, кафтингизнинг терлаши тўхтайди. Терлаш тўхтагандан кейин бу усулни тўхтатиш нотўғри. Ҳар куни қўл ювгандай ювиб туриш керак.
 3. Қўлни тоза ювгандан кейин 1 ошқошиқ глицерин мойига, 2 ошқошиқ лимон шарбатини, 2 ошқошиқ спирт аралаштириб қўлга ниқоб қилиб суркайсиз. 15 минутдан кейин ниқобни марганцовка аралашган сув билан ювиб, ҳавода қуритасиз. У ниқобни бир ҳафтада 3 марта қилиш керак.

 Қўл терлаши
 Даволаш:
 1. Энг аосийси танангиз эркин нафас оладиган кенг кийим кийинг. Синтетика кийимлар танага ҳаво ўтказмайди, терлашни, нохуш ҳид чиқишини икки марта кўпайтиради.
 2. Ваннага тушганда эман, ромашка қайнатмасини аралаштириб тушган яхши. Негаки илгарги замонда одамлар қўлтиғи терлаганда эман баргини терлаган ерларига суркабгина қутилишган. Шу кунгача эман барги терга қарши восита сифатида фойдаланилади.
 3. Ҳар хил дезодорантлардан фойдаланманг. Имкон бўлса спирт аралашмаган дезодорантларни ишлатинг, бадан ачишмай, қизармай қуруқ юради.
 4. Спрейни ҳаддан ташқари кўп тер чиққанда ишлатиш керак. Махсус дезодорант-кремлар махсус таъсирчан терилар учун чиқарилган. Баданингиз кўриниб турадиган кўйлак кийсангиз қўлтиқни терлатмайдиган махсус упалар ишлатганингиз қулай. Бироқ терингиз ўта қуруқ бўлса, упа тавсия қилинмайди. Негаки, қўлтиғингизни териси қуриб, ёрилиб, қизариб кетиши мумкин.
 5. Дезодорантни тоза, ювилган қўлтиққа суркаш зарур. Терлаб турган бадан устига суртилганда тери аллергия бўлиб, иссиқлик ташиши мумкин.
 6. Кечда ётишда қуруқ совунни қўлтиғингиза суркаб ётсангиз, нохуш ҳид бироз бўлсада пасаяди.
 7. Ўткир ҳидли атирни қўлтиққа сепиб туриб, 10-15 дақиқадан кейин ювиб ташласангиз ёқимсиз ҳиддан бир оз бўлсада қутуласиз.
 8. Қўзиқоринни ярим соатча сувга солиб қўйинг. Қўлтиққа қуруқ совунни суркаб, орқасидан қўзиқорин аралашган сув билан ювсангиз ёқимсиз ҳиддан қутуласиз. Бу усулни кунига бир марта кечурун бажариш керак.
 Бет терлаши
 Даволаш:
 1. Битта тухумнинг оқини ажратиб олиб, унга 1 ошқошиқ лимон шарбатини аралаштирасиз юзга, айниқса бурун устига қалин қилиб суркаб, 20 минут ётасиз. Сўнгра қайнатилиб соувтилган сувда ювсангиз, тери тўқималари очилиб, танангиз яйрайди
 2. 2 ошқошиқ спиртга 100 грамм асал аралаштириб, қуюқ ниқоб тайёрлайсиз. Юзга текис суркагандан кейин қуритиб, орқасидан яна бир қават қилиб суркайсиз. 20-30 минт ўтгач ювиб ташланг.
 3. 2 ошқошиқ хом сутга 1 ошқошиқ ҳидсиз йогурт қўшиб аралаштирасиз. Унга бодринг мағизини қўшиб обдон аралаштирасиз. Оқиш тусдаги аралашмани юзга текис, қалин қилиб суркайсиз. Ромашка қайнатмасини совутиб, 20 дақиқадан кейин ниқобни ювиб ташланг. Бу усулни 2 ҳафтада 1 марта қилган маъқул.
 4. Бундан ташқари лимон шарбатини сиқиб олиб, кунига дока билан юзга суртиб турсангиз бет терламайди.
 5.
 КЎП ТЕРЛАМАСЛИК УЧУН:
 1. Иссиқ ичимликларни кўп ишлатманг.
 2. Ваннага 2 ошқошиқ туз аралаштириб тушинг.
 3. Ётишдан олдингизга бодринг ёки сут суркаб ётинг.
 4. Эрталаб юзингизни совуқ чойда ювинг, ҳеч қачон сочиқни юзингизга қаттиқ суртманг.
 5. Қулай фурсат бўлганда ерда ялангоёқ юринг.
 6. Ширин таомларни озроқ ейишга ҳаракат қилинг, айниқса иссиқда ширинликни кўп еганда (болезнотворные) бактериялар икки ҳисса кўпаяди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий