Улуғ ёшдаги одамлар барчалари меҳнат фахрийлари ҳиобланадилар.
Бундай улуғ кимсалар юртимизнинг турли томонларида, шаҳар ва
қишлоқларида фаравон ҳаёт кечириб, қарилик гаштини суриб, яшаб
келмоқдалар.
Улар мана шундай хуррам замонда яшаётганликлари билан, мана шундай
дорулламон кунларга етганликлари билан ғоят фахрланадилар. Улар ишлаб
чиқариш тармоқларининг турли хил соҳаларида Ватан учун, халқ учун,
халқимизнинг келажак алодлари учун жавлон уриб меҳнат қилган, бу йўлда
хаттоки ўз жонларини ҳам аямасдан, фидокорлик кўрсатган
устоз-муаллимлардир.
Уларнинг ана шундай фахрли меҳнатларини, қилган ишларини ва аъло
хизматларини Ҳукуматимиз ва шахсан Ҳурматли Президентимиз Ўзлари муносиб
тақдирлаганлар ҳамда уларнинг ҳар бирига ўзларига қилган хизматларига
яраша муносиб давлат нафақалари белгилаганлар.
Бундай нуроний қарияларимиз юртимизнинг ҳамма жойларида соғ-саломат
яшаб, дам олиб, ҳаёт кечирмоқдалар. Улар меҳнат фахрийларидирлар. Ана
шундай фахрийлардан бир гуруҳи кўнгилли дам олиш ва хордиқ чиқариш учун,
янаям аниқроқ айтсак, мазза қилиб тўйиб балиқхўрлик ва ошхўрлик
қилишучун яқин қишлоқларга сайр-у, саёҳатга чиқдилар.
Булар Андижон туманидаги Харабек қишлоғининг Гулистон маҳалласидаги
ёшлари саксон -саксон бешни қоралаётган меҳнат фахрийларидан бир
гуруҳидир. “Юринглар, бир айланиб келамиз, балиқхўрлик
қиламиз”,…дейишиб, яқин атрофга сафарга чиқдилар.
Булар Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги балиқчилик билан
шуғилланадиган, қишлоғи ошхоналарида ва чойхоналарида дам олишиб,
балиқхўрлик қилишиб, шоду, хуррамлик билан ўз қишлоқларига қайтдилар.
Бу меҳнат фахрийлари Мамажонов Азимжон ҳожи ака, Қодиров Қоражон
(шоир Суҳайлий), Йўлдошев Эгамберди ака, Эргашев Неъматжон ака,
Тўхтамуродов Ўлмасбек (шоир Ўлмас Мурод), Алибеков Озодбек ҳожи ака,
Ортиқов Сайдулло ака, Исоқов Тўхтасин ака, ёшлардан Абдувҳоб ошпаз,
Йўлдошали (ўқитувчи) ва машина ҳайдовчи Носиржонлардир.
Улар куннинг биринчи кисмини қўшни Фврғона виолятининг Ёзявон
туманида ва Андижан вилоятининг Улуғнор туманларида бўлишди ва куннинг
иккинчи ярмида ортга қайтиб Андижан туманида жойлашган “Шукрона”
чойхонасига келдилар ва кечки таомга паловхонтура қилишиб, юртимиздаги
тинчлик ва фаровонлик учун Юртбошимиз ишларига дуо қилишиб уй-уйларига
таркалишди.
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
рухшунос олим, профессор,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
.
Суратлардан лавхалар:
ҚОНДОШ ЖЎРАЛАР (сафар кунги илхомим жўралар билан бирга сафарга чикиб келдим ва хотира каламимга киритдим)
Комментариев нет:
Отправить комментарий